UZ

Сўнгги янгиликлар

17:53"Манчестер Юнайтед" Родриго учун таклиф тайёрламоқда  0 17:25Эмилиано Мартинеснинг хизматлари "Барселона" ва МЮга таклиф қилинди  3 16:57BBC канали Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларини танқид қилган Линекерни ишдан бўшатмоқчи  8 16:30Чемпионликни бой берган "Аякс" бош мураббийи истеъфога чиқди  2 16:03"Манчестер Сити" Украина терма жамоаси ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  0 15:34Роналду яқин орада фаолиятини тугатиш ниятида эмас  5 15:08Артета: "Арсенал" сўнгги уй ўйинида АПЛни ютишини орзу қилгандим"  4 14:45Breaking! "Манчестер Юнайтед" Матеус Кунья билан шартнома имзолашга яқин!  4 14:27"Лочинлар" "қалдирғочлар"нинг "қанотини қайирган" ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 14:18Валерий Седунов вафот этди  1 13:51"Қолишимни кутмагандим". Салоҳ – шартномаси ҳақида  1 13:22"Айнтрахт" Беллингемга кўз тикди  11 12:56"Манчестер Сити" икки футболчи учун 180 млн фунт сарфлайди  19 12:29Камолиддин Тожиев: "Педро Морейра клубдан кетдими? Раҳбариятдан сўраганингиз маъқул"  9 12:26"Насаф"нинг Қўқондаги ғалабали ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  0

Эшитдик-да: Жалолиддинов "Локомотив"га қайтяпти Янгиликлар

Эшитдик-да: Жалолиддинов "Локомотив"га қайтяпти

Бизга маълум бўлишича, ёш иқтидорли ярим ҳимоячи Жасур Жалолиддинов тез орада "Локомотив"га қайтади.

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сардори Жалолиддинов ушбу мавсумга тайёргарликни "Локомотив" сафида бошлаб, Суперлига бошланишига саноқлик кунлар қолганида Қозоғистоннинг "Қайрат" клубига ижарага берилганди. 

Уни "Қайрат"нинг ўша пайтдаги бош мураббийи Қурбон Бердиев шахсан жамоага таклиф этганди. Лекин Жасур Қозоғистонда кўп ҳам ўйин амалиётига эга бўлмади. Бундан ташқари Қурбон Бердиев клубни тарк этиб, Эронга йўл олди. 

Шу боис Жасур Жалолиддиновнинг ўзи ҳам "Локомотив"га қайтишни хоҳлаб турибди. Кеча "темирйўлчилар" ярим ҳимоячиси Диёрбек Туропов "Навбаҳор"га йўл олаётгани ҳақида хабар чиқди. Клуб раҳбарияти Туропов ўрнини Жалолиддинов билан тўлдирмоқчи. Шунингдек, ёзги трансфер пайтида "Локо"га кучли ҳужумчининг келиши кутиляпти. 

Жасурбек Жалолиддинов U-23 Осиё чемпионатидаги муносиб ўйини сабаб Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевдан "Келажак бунёдкори" медалини қабул қилиб олди. Давлатимиз раҳбарининг эътибори Жалолиддиновга ўз устида янада кўпроқ ишлаши учун далда берса ажаб эмас.

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика