"Барселона" ҳимоячиси келажагини жамоага бағишлашга тайёр

Sherzod Nurmatov
27 ноя 2025, 13:26
"Mundo Deportivo" нашрининг хабар беришича, Эрик Гарсия "Барселона" билан янги шартнома имзоламоқда.

Гарсия "кўк-анорранглилар"га тўла содиқ. Ўтган ёзда унга ПСЖдан таклиф тушган, аммо у Каталония пойтахтида қолишга қатъий қарор қилганди.

24 ёшли футболчи жорий мавсум Ла Лиганинг 13 ўйинида майдонга тушиб, 1 та гол урди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo