UZ

Сўнгги янгиликлар

14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  0 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  14 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  0 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  2 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  7 10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  34 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  18 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3

Эшитдик-да! ФИФА “Машъал”га муҳлат берди Янгиликлар

Эшитдик-да! ФИФА “Машъал”га муҳлат берди

Теглар :  Машъал ФИФА
“Машъал”ни олдинда анча синовли давр кутаётган кўринади.

Боиси муборакликлар сафида ўйнаб кетган айрим футболчилар клубнинг ҳамон улардан қарздорлиги мавжуд эканини даъво қилган ҳолда ФИФАга арз қилишди. Жумладан, нигериялик футболчилар Ифеанйи Ифеанйи ҳамда Ибе Микаел Окоро “Машъал” улар билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилмагани борасида шикоят билдиришган. 

ФИФА эса ҳар икки футболчи билан боғлиқ низоли вазият юзасидан якуний қарорни чиқарди. 12 апрелда ФИФА “Машъал” футбол клуби зиммасига Ифеанйи Ифеанйи ҳамда Ибе Микаел Окоро олдидаги қарздорликни ёпиш мажбуриятини қўйди. Агар бу вазифа клуб томонидан яқин 45 кун ичида бажарилмаса, “Машъал”нинг трансферларига тақиқ қўйилади. 

Сир эмас – одатда футбол клубларимиз йил якунида кўпинча хорижлик футболчилардан (айниқса сербиялик ва африкалик ўйинчилардан) қарздор бўлиб қолади. Ҳайратланарли жиҳати шундаки – клуб устидан арз қилиб, унинг трансферига тақиқ қўйдирган футболчилар билан яна ундан кейинги мавсумга шартномалар имзоланаверади – худди “Сурхон” Владимир Бубаня билан олдинроқ трансферини айнан у ёптирган бўлса ҳам иккинчи марта яна шартнома тузганидек. Дарвоқе, “Сурхон” Владимир Бубанянинг иккинчи марта ФИФАга ёзган шикоятини ҳали ёпганича йўқ. Бу орада Бубаня "Андижон"га кўчиб ўтишга ҳам улгурди.  

Ғалати дунё (Бубаньянинг ғаройиб ҳикояси)

Бубаня билан боғлиқ ҳолатни бежизга ёдга олмадик. Боиси Ибе Микаел Окоро ўтган йил аввалида “Андижон”нинг ҳам трансферига тақиқ қўйилишига сабаб бўлганди. Бу сафар энди “Машъал”нинг ҳам трансфери айнан Ибега қарздорлик вақтида тўланмагани сабаб ёпиладиганга ўхшайди.

Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика