

"Саудия Арабистони чемпионати ҳеч қачон МЛСдан кучсиз бўлмаган. Бу ерда солиштиришнинг ўзи нотўғри.
Месси ўйнаётган лигада айрим футболчилар ўқишини давом эттириб футбол ўйнашади. Мана шунинг ўзи чемпионатлардаги фарқни кўрсата олса керак", - деди Талиска.
Футболчи "Фенербаҳче"га қадар Криштиану Роналду билан "Ал Насср"да бирга ўйнаган.
2024 йил февралида "Ал Насср" ҳамда "Интер Майами" ўртоқлик ўйини ўтказган ва унда саудияликлар 6:0 ҳисобида ғалабага эришган.



