UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55"Манчестер Юнайтед" ва "Челси" "Ланс" ярим ҳимоячиси учун курашади  0 00:39Англия лига кубоги. ​"Кардифф Сити" – "Челси". Таркиблар маълум  1 00:31Каннаваро, Шомуродов ва Файзиев The Best соврини учун кимга овоз беришди?  4 00:18"Барселона"нинг Испания Кубогидаги учрашуви ярим соатга кечиктирилди  0 00:06Испания кубоги. "Гвадалахара" – "Барселона": Тер Штеген бу мавсумдаги илк ўйинида майдонга тушади  0 23:57"У баскетболчими?" – Рафиньянинг рафиқаси ФИФАни танқид қилди  9 23:35Расман: "Динамо" франциялик ҳимоячи билан шартнома имзолади. Унинг охирги клуби – "Аяччо"  8 23:12Дембеле, Ямал, Беллингем, Пальмер – ФИФА 2025 йилги рамзий терма жамоани эълон қилди  5 22:44Усмон Дембеле ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди!  9 22:33The Best: Луис Энрике ФИФА талқинига кўра йил мураббийи деб топилди  2 22:14Сауль: "Реал"нинг мухлислари йўқ. Стадионга борсангиз, ҳеч нарсани ҳис қилмайсиз"  8 21:27Акмал Мозговой Жаҳон чемпионатидаги рақиблар, "Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги иштироки ва "Банияс" ҳақида гапирди  0 20:55Мусиала 164 кундан сўнг "Бавария"нинг умумий гуруҳида машғулотларида қатнашди  3 20:25Расман: "Аякс" июль ойидан бери клубсиз бўлган "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзолади  1 19:58Мирзаҳаким Тўхтамирзаев "Интерфутбол" кўрсатувининг яралиш тарихи ҳақида сўзлаб берди  4

Эртага "Пахтакор" сафарда илк ғалабасини нишонлайдими? Янгиликлар

Эртага "Пахтакор" сафарда илк ғалабасини нишонлайдими?

Теглар :  ПахтакорОбод
Эртага олий лиганинг 15-тур баҳсларига старт берилади. "Обод" ўз майдонида "Пахтакор"ни қабул қилади.

Бугун "Пахтакор" янги бош мураббий Шота Арвеладзени кенг жамоатчиликка таништирув маросимини ўтказади. Лекин бу янги мураббий бугуннинг ўзидаёқ жамоани қабул қилиб олади дегани эмас. Бизга маълум бўлишича, футболчиларни эртанги ўйинга ҳам Жасур Абдураимов тайёрлайди ва грузиялик мураббий иккинчи даврадан жамоани ўз қўлига олади.

Эртага "Пахтакор" бу йил ҳисобидан биринчи марта сафарда ғалаба қозониши мумкин. Ҳозирча жамоа сафарда 6та ўйинда майдонга тушган бўлса, шундан учтасида дуранг ўйнаган ва уч бор мағлуб бўлган. Тўплар нисбати 2-10. Албатта, "Пахтакор"дек клуб учун сафарда атиги иккита гол уриш жуда ғалати.

Эртанги рақиб "Обод" ҳозирги шароитда кучли эмас. Тўғри, "Обод" ўз майдонида "Динамо" билан чиройли ўйин кўрсатди, лекин шундан сўнг кетма-кет учта учрашувда мағлуб бўлди. Бу аҳволда эртага бу жамоа "Пахтакор" билан қандай ўйнайди, ҳайронмиз.

"Пахтакор" Жасур Абдураимов қўл остида чиройли ўйин кўрсатаётгани йўқ, лекин натижа бор. Ҳозирча "шерлар" ушбу мураббий билан еттита ўйинда иштирок этиб, шундан тўрттасида ғолиб чиқишди. Яъни, "Пахтакор" Жасур Абдураимов бошчилигида уйдаги ҳамма ўйинларни ютди, бироқ сафарда икки бор дуранг ўйнаган бўлса, бир марта мағлубиятга учради.

Агар "Пахтакор" эртага "Жар" стадионида ғалаба қозонадиган бўлса, бу "Пахтакор"нинг сафардаги илк уч очкоси бўлади. Мабодо "Обод" зафар қучса, бу Инилеев шогирдларининг уйдаги иккинчи ғалабаси бўлади.


Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика