Эртага "Локомотив" - "Сепахон" ўйини олдидан матбуот анжумани бўлади

Narzulla Saydullayev
4 апр 2016, 12:15
6 апрель (чоршанба) куни "Локомотив" Осиё чемпионлар лигасининг 4-тур учрашувини ўтказади.

Шу куни "темирйўлчилар" ўз уйларида Эроннинг "Сепахон" клубини қабул қилишади.

Эртага эса "Локомотив" - "Сепахон" ўйини олдидан ҳар иккала клуб расмийлари иштирокида митинг, шунингдек матбуот анжумани бўлади.

Жамоа расмийлари ўртасидаги йиғилиш соат 11:00 ва матбуот анжумани 12:00да бошланади. Барча тадбирлар “Локомотив” стадионида бўлиб ўтади.

Биз футбол соҳасида фаолият олиб бораётган барча Оммавий ахборот воситалари вакилларини эртанги ўйинолди матбуот анжуманига таклиф этиб қоламиз.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: lokomotiv.uz