UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  41 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  0 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  0 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  3 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  5 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5 21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  102 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  16 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  32 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  12

Эрон ва Жанубий Корея жаҳон чемпионатида! Плей-оффга ким чиқади? Янгиликлар

Эрон ва Жанубий Корея жаҳон чемпионатида! Плей-оффга ким чиқади?

Теглар :  ЖЧ саралашОсиё
ЖЧ саралаш баҳсларини Эрон ва Жанубий Корея муваффақиятли якунлади.

Учинчи босқич тугашига яна иккита тур қолди. Ҳар икки кучли терма жамоа эса муддатидан олдин мундиал йўлланмасини қўлга киритди. Энди ушбу гуруҳга алоқадор фақат бир савол қоляпти: қайси жамоа учинчи ўринни эгаллаб, плей-оффга йўл олади? 

Шуни айтиш мумкин, охирги ўринни банд этиб турган Сурия плей-оффга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлди. Буёғига кураш учта терма жамоа орасида кечади. Булар - БАА, Ливан ва Ироқ. Ҳозирда БАА терма жамоаси 9 очко билан учинчи ўринда боряпти. Ливан ҳисобида 6, Ироқда эса 5 очко бор.


Қуйида бу уч жамоанинг кейинги 2 турдаги ўйинларини келтириб ўтамиз. 

24 март. 9-тур

Ироқ - БАА

Ливан - Сурия

29 март. 10-тур

Эрон - Ливан

БАА - Жанубий Корея

Сурия - Ироқ

Демак, келаси турни БАА сафарда Ироққа қарши ўтказади. Агар бу ўйинда амирлик футболчилари ғалаба қозонса, Ироқ мундиалга чиқиш орзуси билан хайрлашади. Ливан эса охирги ўриндаги Сурияни қабул қилади. 

Ва ниҳоят сўнгги турда БАА ўз майдонида ЖЧга чиқиб бўлган Жанубий Корея билан ўйнайди. Ливан Теҳронда Эрон меҳмони бўлса, Ироқ ҳам сафарда Сурияга қарши баҳс олиб боради. Хўш, сизнингча қайси жамоа гуруҳда учинчи ўринни эгаллайди?

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика