UZ

Сўнгги янгиликлар

13:30Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарлари: Черан етакчи, Кошелев ва Акопянц ҳам рўйхатда бор  0 13:02"Барселона" ёз учун устувор мақсадни танлади  8 12:30"Ютқазиш ва хато қилишдан қўрқиб, мухлисларни зериктириб қўйишмаса бўлгани" — Суперкубок олдидан сўз Суперлига матбуот котибларига  5 12:01"Ливерпуль” Алиссон билан шартномани узайтирди  0 11:33"Манчестер Юнайтед" Давид Раумни нишонга олди  0 11:05Ўзбекистон Суперкубоги: “Насаф” энг кўп соврин ютган, “Пахтакор” энг кўп мағлубиятга учраган  5 10:45Макс Доуман кечаги голидан сўнг АПЛ тарихига кирди  0 10:16Финалиссима бўлиши учун Аргентина ўз талабларини қўйди, акс ҳолда...  6 09:41"Машъал" жамоа бош мураббийининг соғлиғи ҳақида маълумот берди  0 09:14Кечаги йирик мағлубиятдан сўнг "Истанбул Башакшехир" устози нималар деди?  1 09:00Ўзбекистон Суперкубоги: томошабинлар рекорди янгиланадими?  11 08:46Кечаги дурангдан сўнг Гвардиола чемпионлик учун кураш ҳақида гапирди  9 08:20Sofascore. "Истанбул Башакшехир" йирик ҳисобда мағлуб бўлган баҳсда Шомуродов неча баҳо олди?  0 07:53Sofascore. "Манчестер Сити" дуранг ўйнаган баҳсда Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 07:25Ўзбекистон Суперкубоги. Бугун Ўзбек "Эл Классико"си бўлиб ўтади  22

Асрор Алиқулов: "Шўртан" Суперлига даражасидаги жамоа, келаси йил яна қайтишимиз керак" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Шўртан" Суперлига даражасидаги жамоа, келаси йил яна қайтишимиз керак"

Суперлига 30-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Шўртан" (3:3) учрашувидан сўнг ғузорликлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Биринчи навбатда голларга бой ўйин кўрдик. Ўйлайманки, мухлисларга жуда ёқди. Биринчи бўлимда кўпроқ ҳимояга эътибор қаратдик, иккинчи таймда эса ҳужумга урғу бериб ғалаба қозонишни хоҳладик. Аммо охирги дақиқаларда гол ўтказиб ғалабани бой бериб қўйдик.

- Ўйин давомида кўрдикки, "Шўртан" ҳар қандай вазиятдан чиқиб кета олишини кўрсатди. Қийин ҳолатда ҳисобни тенглаштирди, кейин ҳисобда олдинга чиқиб олди ва охирида яна гол ўтказиб, аммо ютқазмади. Шу пайт ичингиздан нималар ўтди?

- Футболчиларга ҳар доим оддий хатога йўл қўймасликни уқтирамиз. Кераксиз жойда қоида бузмасликни доим айтамиз. Афсуски, бугун шу каби хатолар сабаб ғалаба қозона олмадик.

- Бугун ўзбек футболида янги тарих яратилди. Яъни илк бор Суперлига баҳсини аёл ҳакамлар бошқариб борди. Бу борада фикрингиз?

- Илиқ фикрдаман. Барибир хаёлдан аёл ҳакамлар бошқарса хато кўп бўлади, ваҳимага тушиб қолиш ҳолати кузатилса керак деган фикр ўтади. Лекин ўйинда кўрдикки, ҳакамлар яхши ишлашди. Тўғри, қайсидир ҳолатда хато бўлган бўлиши мумкин, лекин умуман олганда аёл ҳакамларимиз учрашувни яхши бошқаришди.

- Мана мавсум ҳам тугади. Эндиги режалар қандай?

- Афсуски, Пролигага тушиб кетдик ва жамоани яна Суперлигага қайтаришимиз керак. Клубимиз раҳбарияти клуб учун астойдил меҳнат қилмоқда. Мен ҳам жамоада қолиб "Шўртан" учун бор кучимни бериб ишлашда давом этаман. "Шўртан" Суперлига даражасидаги жамоа, келаси йил яна қайтишимиз керак.

- "Шўртан"ни қабул қилишга нима туртки берганди, ваҳоланки жамоа охирги ўринда эди?

- Ҳар бир мураббий жамоани кўтариш мақсадида иш бошлайди. Мен ҳам шу мақсадда келганман. Энг муҳими, қўлни туширмаслигимиз керак эди. Менимча, охиригача курашдик деб ўйлайман. Ярим мавсумдан бери жамоа билан биргаман ва бир-биримизни анча яхши тушуниб олдик.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика