UZ

Сўнгги янгиликлар

09:18"Манчестер Сити" қишда икки нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи  0 08:50Фабио Каннаваро Италия футболидаги ҳозирги муаммо ҳақида фикр билдирди  3 08:21Шомуродов Сане, Асенсио ва бошқа футболчилар билан бир қатордан жой олди  2 07:52"Нефтчи" билан чемпионликни қўлга киритган футболчи "Навбаҳор"га ўтди  3 07:38Ўзбекистон вакиллари ФИФАнинг "The Best" мукофоти учун кимларга овоз берганди?  2 03:40Испания кубоги. "Барселона" учинчи дивизион жамоасини мағлубиятга учратди  1 03:05Англия лига кубоги. ​Гарначонинг дубли "Челси"га "Кардифф" устидан ғалаба тақдим этди.  1 00:55"Манчестер Юнайтед" ва "Челси" "Ланс" ярим ҳимоячиси учун курашади  0 00:31Каннаваро, Шомуродов ва Файзиев The Best соврини учун кимга овоз беришди?  7 00:18"Барселона"нинг Испания Кубогидаги учрашуви ярим соатга кечиктирилди  0 23:57"У баскетболчими?" – Рафиньянинг рафиқаси ФИФАни танқид қилди  11 23:35Расман: "Динамо" франциялик ҳимоячи билан шартнома имзолади. Унинг охирги клуби – "Аяччо"  11 23:12Дембеле, Ямал, Беллингем, Пальмер – ФИФА 2025 йилги рамзий терма жамоани эълон қилди  7 22:44Усмон Дембеле ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди!  10 22:33The Best: Луис Энрике ФИФА талқинига кўра йил мураббийи деб топилди  2

Эрон - Ўзбекистон учрашуви санаси ўзгарди Янгиликлар

Эрон - Ўзбекистон учрашуви санаси ўзгарди

Теглар :  ЭронЎзбекистон
Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичида иштирок этаётган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг тақвимида ўзгариш юз берди.

Эрон ҳамда Ўзбекистон Футбол Федерацияларининг ўзаро келишуви асосида саралашнинг учинчи босқичи 8-тури доирасидаги Эрон – Ўзбекистон учрашуви 2017 йилнинг 12 июнь санасига кўчирилди.

Эслатиб ўтиш лозимки, тақвимнинг дастлаб тасдиқланган кўринишига асосан ушбу ўйин 2017 йилнинг 13 июнида ўтказилиши лозим эди.  

Ҳозирга қадар саралашнинг учинчи босқичи доирасида жамоалар бештадан ўйин ўтказишган бўлиб, Эрон “А” гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. Карлуш Кейруш бошчилигидаги жамоа ҳисобида 5 ўйиндан сўнг 11 очко мавжуд. Иккинчи ўринни эгаллаб турган Жанубий Корея ҳисобида 10, учинчи ўриндаги Ўзбекистн миллий терма жамоаси ҳисобида эса 9 очко бор.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг саралаш босқичидаги кейинги учрашуви 23 март куни сафарда Сурияга қарши бўлади. Унга қадар эса Ўзбекистон Арманистон ҳамда Грузия терма жамоалари билан ўртоқлик учрашувлари ўтказиш борасида келишувга эришган.

Грузия терма жамоасига қарши назорат ўйини 23 январь куни бўлиб ўтса, Арманистонга қарши 12 февраль куни ўтказилади.

Рейтинг: -44   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика