Эрон ФИФА рейтингида 159-ўринда бораётган жамоа билан ўйнайди

Narzulla Saydullayev
31 окт 2016, 15:05
ЖЧ-2018 саралашидаги Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олган Эрон терма жамоаси 11 ноябрь куни ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Карлуш Кейруш бошчилигидаги форслар 15 ноябрь куни Малайзияда Сурия билан ЖЧ-2018 саралаши доирасида майдонга тушишади. Мазкур баҳсдан 4 кун олдин Эрон айнан Малайзияда Папуа Янги Гвинея терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиб олади.

Океания минтақаси вакили бўлган бу терма жамоа ФИФА рейтингида айни пайтда 159-поғонада бормоқда. Эрон эса 27-ўриндан жой олган.

Эрон ЖЧ-2018 саралаши 3-босқичида "A" гуруҳида 10 очко билан пешқадам бўлиб турибди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia