UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  18 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дуне асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  2 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  6 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  45 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1 23:05Хосеп Гвардиола АПЛда Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  1 22:38"Тоттенхэм” испаниялик футболчи учун 70 млн евро таклиф қилди  0 22:10Саудия Арабистони шаҳзодаси "Барселона"ни сотиб олиши мумкин  21 21:39А Серия. "Наполи" меҳмонда "Удинезе"га мағлуб бўлди  1 21:09АПЛ. "Ман Сити" йирик ғалабага эришди, Ҳусанов захирада қолдирилди, "Тоттенхэм"да эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  37 20:10Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Трактор" ғалабага эришди, Ўрунов ва Ҳамробеков майдонда ҳаракат қилишди  1 19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  2 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  8

Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз Янгиликлар

Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз

Теглар :  ЭронЎзбекистон
Эрон бизнинг азалий рақибимиз ҳисобланади. Улар билан ҳар қандай мусобақада жиддий рақобатлашиб келганмиз. Бугун мана шу рақобатни бошлаб берган ўйин ҳақида фикр юритамиз.

Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги дастлабки тўқнашув 1998 йилги Осиё ўйинларига тўғри келган. Ўзбекистон мусобақанинг амалдаги ғолиби ҳисобланса, Эрон "олтин авлод"га эга таркиб билан етиб келганди. 

Чорак финал доирасидан ўрин олган баҳснинг 29-дақиқасида Али Мусави Павел Бугало билан яккама-якка вазиятга чиқиб боради ва уни алдаб ўтган ҳолда бўш дарвозага тўп киритиб, ҳисобни очади.

Иккинчи бўлим ҳам форслар ташаббуси остида ўтади. Ўзбекистонликларда ҳам бир қанча имконият юзага келган. Аммо бир зарбада дарвоза устуни эронликлар жонига оро кирган бўлса, Ширшовнинг узоқдан йўллаган зарбасини рақиб посбони бартараф этган.

Учрашув якунларида эса толиқиб қолишган вакилларимиз ташаббусни рақибга топширади, натижада Али Дайининг дақиқалари бошланади.

Дастлаб шеригининг қулай узатмасидан сўнг чап оёқда рақиб дарвозасининг яқин бурчагини аниқ нишонган олган 10-рақамли ҳужумчи навбатдаги ҳужумда Федоровни ортда қолдирган ҳолда яна чап оёқда тўп киритади. Ўйин сўнгида эса бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвоза тўрига жойлаб қўяди. Тўпни қайтаришга уринган Бугало боши билан дарвоза устунига урилади ва тиббий ёрдам олишга мажбур бўлади.

Шу тариқа, бразилиялик мураббий Бира Вейга қўл остидаги Ўзбекистон терма жамоаси Осиё ўйинларидаги иштирокини чорак финалда якунлайди. Эрон эса ярим финалда Хитойни, ҳал қилувчи баҳсда эса Кувайтни мағлуб этиб, мусобақа ғолибига айланади.

Осиё ўйинлари-1998

Ўзбекистон — Эрон 0:4

14.12.1998. "Супачаласаи" стадиони. Бангкок, Таиланд

Голлар: Али Мусави (29), Али Дайи (83, 88, 90)

Ўзбекистон: Павел Бугало, Андрей Резанцев, Андрей Федоров, Николай Ширшов, Александр Хвостунов (Шуҳрат Раҳмонқулов, 72), Алексей Семенов (Ниғмутулла Қутибоев, 80), Сергей Лебедев, Сергей Лушан, Миржалол Қосимов (Рашид Ғофуров, 72), Андрей Акопянц, Игорь Шквирин

Эрон: Беҳзод Ғуломпур, Муҳаммад Ҳапур, Нодир Муҳаммадхони, Жавад Заринче, Маҳмуд Фекри (Саттор Ҳамедани, 73), Меҳди Маҳдавикия, Ҳамидризо Эстили, Карим Бағири (Алиризо Мансуриан, 90), Муҳаммад Али Карими, Али Мусави (Дариуш Яздани, 67), Али Дайи

Огоҳлантиришлар: Александр Хвостунов (7), Николай Ширшов (41), Андрей Резанцев (79)


Эрон билан ўйинлар тарихидан. Қосимов ва Бакаев “Озоди”да форсларни бўйсундирган учрашув 

Эрон билан ўйинлар тарихидан. Катта саҳнада Нишимура ёхуд Абрамов учун сўнгги бекат

Оқил Абдубарноев

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика