Эрон – АҚШ учрашувидан сўнг эронлик мухлис отиб ўлдирилди
01 дек 2022 16:57
Янгиликлар
Эрон – АҚШ учрашувидан сўнг эронлик мухлис отиб ўлдирилди
Жахон чемпионатининг 3-тури доирасидаги Эрон – АҚШ учрашувидан сўнг эронлик мухлис полиция томонидан ўлдирилган.
Воқеа 29 ноябрь куни Анзалида юз берган, Эрон миллий терма жамоаси мағлубиятидан сўнг 27 ёшли Меҳран Самак Эрон терма жамоасининг мағлубиятини ва Эрон термасининг мундиални муддатдан аввал тарк этганини ўз автомобилида сигнал чалиб нишонлаган ва шундан сўнг маҳаллий полиция Меҳранга қарата ўқ узган ва мухлис ходиса жойида вафот этган.
Эслатиб ўтамиз, Эрон гуруҳ босқичидаги сўнгги баҳсда АҚШга мағлуб бўлди ва гуруҳда қолиб кетди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
ЕЧЛ. Учта голи ҳисобланмаган "Челси" 10 киши қолган "Барселона"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет бешинчи учрашувда дуранг ўйнади ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди
МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди
Фикрлар