Эриксен юрагидан муваффақиятли операция қилинди
18 июн 2021 14:20
Янгиликлар
Эриксен юрагидан муваффақиятли операция қилинди
"Интер" ва Дания терма жамоаси хавбеки Кристиан Эриксен имплантация қилинадиган кардиовертер-дефибрилаторини ўрнатиш учун операция қилинди.
Операция кеча бўлиб ўтди. Манбанинг хабарига кўра, Эриксен бугуноқ шифохонадан чиқади.
Эслатиб ўтамиз, Дания терма жамоаси ўйинчиси Финляндияга қарши Евро-2020 доирасидаги ўйиннинг биринчи тайм сўнггида ҳушини йўқотган эди. Футболчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди ва у шифохонага олиб кетилди.
Данияликлар "B" гуруҳидаги икки турдан сўнг жадвалда охирги ўринда туришибди. Жамоа гуруҳ босқичини Россияга қарши ўйин билан якунлайди.
Фикрлар