Эриксен: "Ҳозир яхшироқман, аммо нима бўлганини тушунишни хоҳлайман"
14 июн 2021 08:00
Янгиликлар
Эриксен: "Ҳозир яхшироқман, аммо нима бўлганини тушунишни хоҳлайман"
"Интер" ва Дания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен Евро-2020 доирасидаги Финляндияга қарши ўйиндаги юрак ҳуружидан сўнг ўзини қандай ҳис қилаётганини айтди.
"Раҳмат, мен таслим бўлмайман. Ҳозир яхшироқман, аммо нима бўлганини тушунишни хоҳлайман. Мен учун қилган ишларингиз учун барчангизга миннатдорчилик билдирмоқчиман", - дейди Эриксен.
Эслатиб ўтамиз, даниялик футболчи Евро-2020 доирасидаги Финляндия (0:1)га қарши ўйин пайтида юрак ҳуружига учраб ҳушини йўқотганди. Шифокорлар дастлабки ёрдамни кўрсатишган, шундан сўнг футболчини шифохонага олиб кетишган эди.
Фикрлар