Эрик тен Хаг МЮнинг яна бир футболчисини машғулотлардан четлатди

Mirjalol Normatov
18 янв 2024, 14:14
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Антони Марсьяль индивидиуал тарзда шуғулланиб туради.

Бунга бош мураббий Эрик тен Хагнинг қарори сабаб бўлган. У францияликни умумий гуруҳ машғулотларига тайёр эмас деб ҳисоблаган. Мураббийга футболчининг бир ойдан кўпроқ вақт мобайнида касаллиги сабабли машғулотларда қатнашмагани ёқмаган.

Ушбу мавсумда 19 ўйинда майдонга тушган Марсьяль 2тадан гол ва ассист қайд этди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Daily Mail