UZ

Сўнгги янгиликлар

14:20"Ливерпуль" собиқ футболчиси 4 марта пичоқланган. У бу ҳақда биринчи марта гапирди  0 14:09Кореядаги учрашув Танташевга ишониб топширилди  0 13:49Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Япониядаги баҳсда ишлайди  0 13:28"Ал Ҳилол" легионери ўзини камситилган деб ҳисоблади ва шартномани бир томонлама бекор қилди  3 13:00Энзо Мийо: "Чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш учун катта босимга дуч келамиз"  0 12:33Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин ўтказади  0 12:21Шомуродовнинг собиқ клубдоши, Африка қитъасининг энг яхши футболчиси, 2021 йил дунёнинг энг яхши дарвозабони. Бугун "Насаф"га қарши кимлар ўйнайди?   16 11:55Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 16 сентябрдан йиғинга киришади  0 11:28"Ливерпуль", "Манчестер Сити" ва "Реал" "янги Ван Дейк" учун курашади  0 10:56Суперлига. 22-турда ишловчи ҳакамлар маълум  6 10:48Рубен Аморим: "Мен ўзимни ҳимоя қилмоқчи эмасман, сизларнинг саволингиз ҳар доим бир хил"  18 10:20Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 09:45Лука Модрич Италия чемпионатининг 64 йиллик рекордини янгилади  1 09:17"Манчестер Юнайтед" 1992/93 йилги мавсумдан бери АПЛдаги энг ёмон стартини амалга оширди  7 08:48Sofascore. Захирадан майдонга тушган Ўринбоев энг катта баҳолардан бирини олди  3

Эрик тен Хаг: "Жамоа мен истаган ўйинни намойиш қилиб берди" Янгиликлар

Эрик тен Хаг: "Жамоа мен истаган ўйинни намойиш қилиб берди"

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг "Арсенал"га (2:0) қарши ўртоқлик ўйинидан кейинги фикрларини билдирди.

"Жуда яхши ўйин кўрсатдик. Тўпли ва тўпсиз ўйинимиз жуда фаол бўлди.

Жамоа мен хоҳлаган ўйин услубини намойиш қилди. Ўтган давр мобайнида биз машғулотлардаги ҳаракатларни ўйинга ҳам кўчира оляпмиз. Ҳар доим ғалаба қозонишни истаймиз. Йигитлар шунга мос ўйин кўрсата олишди деб ўйлайман.

Ёш футболчилар асосий жамоа билан фантастик ўйнашмоқда. "Манчестер Юнайтед" ёшларни етиштириб чиқарадиган машҳур клублардан бири. Буни биз амалда ҳам кўриб келяпмиз.

Барчада ишонч бор, Коби Майно ҳам ишончли ўйин кўрсатяпти, унинг ўйини менга маъқул келмоқда. У баҳорда жароҳат олганди, аста-секинлик билан ўзига келяпти. Барчамиз хурсандмиз. Ҳозир таркибимизда ёшлар кўп, уларнинг барчасининг даражаси яхши.

Премьер-лига жуда оғир мусобақа. Шундай бўлса ҳам ушу мавсумда ёшларга ҳам имконият беришни режалаштиряпмиз. Бизда мақсадлар улкан", - деди тен Хаг.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика