UZ

Сўнгги янгиликлар

13:58Суперлига. Плей-офф: "Арал" "Бухоро" билан рўбарў келмоқда (онлайн ҳисоб)  9 13:39Шомуродов рамзий жамоадан жой олди  0 12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  1 12:38"Рома" Дибаланинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 12:10Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди  7 11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  4 11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  2 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  3 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  13 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  3 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  4 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  12 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  15 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  1

EPL Manager: 15-тур шарҳи Янгиликлар

EPL Manager: 15-тур шарҳи

Англия Премьер-лигасида 15-тур учрашувлари якунланди.

Шанба кунги барча ўйинларда камида 3та гол урилди.

Тур "Уотфорд" ҳамда "Эвертон" ўртасидаги баҳс (3:2) билан бошланди. Иккала клуб ҳам ғалаба учун борини бериб ҳаракат қилди, аммо мезбонларга омад кулиб боқди. Окака Чука ва Ромелу Лукаку дублга эришди, ҳимоячи Себастьян Продль эса ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди.


"Халл Сити" - "Вест Бромвич" учрашувида (3:3) ҳақиқий триллер бўлди. 6 та голнинг 3 таси 70 ва 80-дақиқалар орасида урилди. Мезбонлардан Снодграсс, Диоманде ва Ливермор ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди, меҳмонлардан эса Бентеке, Заа ва Кэмпбелл.

"Суонси" ўз майдонида "Сандерленд"ни 3:0 ҳисобида таслим этди. Сигурдссон ва Льоренте (дубль) таблога ўз исмини ёздирди. Дэвид Мойес жамоаси ўйинида яна пасайиш кузатилмоқда.

Чемпионлик учун курашаётган "Арсенал" жуда яхши формада. "Тўпчилар" "Сток Сити"га қарши баҳсда рақибни ишончли ҳисобда (3:1) мағлубиятга учратди. Учрашувдаги ҳисобни меҳмон жамоа вакили Чарли Адам очди, аммо Венгер шогирдлари биринчи бўлим охирида Уолкотт голи эвазига таймни дуранг билан якунлади. Иккинчи бўлимда Озил ва Ивоби киритган голлар жамоага навбатдаги ғалабани тақдим этди.

"Бёрнли" ўз майдонида "Борнмут"дан устун келди (3:2). Мезбонлар сафида Хендрик, Уорд ва Бойд гол урди, "олчалар"дан эса Афобе ва Дэниелс.

Турнинг энг кутилмаган натижаси "Лестер Сити" - "Манчестер Сити" баҳсида қайд этилди. Премьер-лиганинг амалдаги чемпиони турнир ғолиблиги учун асосий даъвогарлардан бўлган Хосеп Гвардиола жамоасини таслим этди. Вардининг хет-триги "тулкилар"га 3 очко олиб келди. Кинг ҳам ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. "Шаҳарликлар" сафида Коларов ва Нолито гол урди.


"Челси" "Стэмфорд Бриж"да "Вест Бромвич"ни қабул қилди. Меҳмонларнинг "автобуси"ни Диего Коста ёриб ўтди. У учрашувдаги ягона голга муаллифлик қилди.

"Саутгемптон" ва "Мидлсбро" баҳсида кичик ҳисоб қайд этилди. Софиан Буфалнинг ягона голи "авлиёлар"га ғалаба олиб келди.

"Манчестер Юнайтед" ҳамда "Тоттенхэм" ўртасидаги турнинг марказий баҳсида манкунианлар ғолиб бўлди. Аста-секин формага кириб бораётган Мхитарян бу учрашувдаги ягона голга муаллифлик қилди, аммо у жароҳат туфайли ўйинни якунлай олмади.

15-тур "Ливерпуль" - "Вест Хэм" баҳси билан якунлади (2:2). Лаллана, Ориги, Пайет ва Антониоларнинг голлари учрашув дуранг билан якунланишини тъаминлади ва Биличга яна бир ўйин ўтказиш имконияти берилди.

Eplmanager фэнтези-футбол турнирида "Rascal FC" (Индонезия) 105 очко тўплаб, турнинг энг яхшифойдаланувчиси бўлди.


Ушбу фэнтези-футбол ўйинида навбатдаги совринли лига, Jet Black якунланди ва икки ўзбекистонлик қимматбаҳо совринлар эгасига айланди.

1. fc Bale Ronaldo (Ўзбекистон) 293 очко

2. DHEWWA10 FC 292 (Индонезия)

3. Sarvar 7570 284 (Ўзбекистон)


Турнинг энг яхши футболчилари:

1. Jamie Vardy(LEI) 17 points

2. Wilfried Zaha (CRY) 13 points

3. Gylfi Sigurdsson (SWA) 11 points

4. Romelu Lukaku (EVE) 10 points

5. Fernando Llorente (SWA) 10 points

6. Stefano Okaka (WAT) 10 points


Турда энг кўп супер-сардор сифатида танланганлар:

1. Alexis Sánchez

2. Eden Hazard

3. Diego Costa

4. Mesut Özil

5. Sadio Mané

6. Zlatan Ibrahimovic

7. Ben Foster

8. David de Gea

9. Roberto Firmino

10. Harry Kane

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика