

Бу ўзгаришлар ЕЧЛ 1/4 финали доирасидаги "Атлетико"га қарши илк ўйиндан бошлаб амал қилади.
"Mundo Deportivo" нашрининг хабар беришича, эндиликда ўйин бошланишига 24 соат қолганда абонементларни бошқа шахсга ўтказиш тизими блокланади. Шунингдек, чипта сотиб олувчилар ўйинга бир сутка қолгунига қадар ўзларининг шахсий маълумотларини тизимга киритишлари шарт.
Бундан ташқари, стадионга келишни тасдиқлаш муддатлари ҳам ўзгарди — энди буни ўйинга 96 соатдан 48 соат қолгунга қадар амалга ошириш лозим. Агар мухлис белгиланган вақт ичида тасдиқдан ўтмаса, клуб унга жой кафолатланмаслигини маълум қилган.



