UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  19 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дуне асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  3 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  6 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  45 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1 23:05Хосеп Гвардиола АПЛда Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  1 22:38"Тоттенхэм” испаниялик футболчи учун 70 млн евро таклиф қилди  0 22:10Саудия Арабистони шаҳзодаси "Барселона"ни сотиб олиши мумкин  21 21:39А Серия. "Наполи" меҳмонда "Удинезе"га мағлуб бўлди  1 21:09АПЛ. "Ман Сити" йирик ғалабага эришди, Ҳусанов захирада қолдирилди, "Тоттенхэм"да эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  37 20:10Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Трактор" ғалабага эришди, Ўрунов ва Ҳамробеков майдонда ҳаракат қилишди  1 19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  2 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  8

"Энди Месси нима учун кетмоқчи бўлганини биламиз". Линекер "Барселона"нинг янги либосига ҳазиломуз изоҳ берди Янгиликлар

"Энди Месси нима учун кетмоқчи бўлганини биламиз". Линекер "Барселона"нинг янги либосига ҳазиломуз изоҳ берди

Бугун Каталониянинг "Барселона" клуби янги мавсум учун учинчи либосларини тақдим этганди.

ФОТО  "Барселона" учинчи либосини намойиш этди. У пушти рангда

"Кўк-анорранглилар"нинг собиқ ўйинчиси, бугунги кунда Британия телевидениясида бошловчилик қилиб келаётган Гари Линекер каталонияликларнинг захира (учинчи форма) формасига ҳазиломуз изоҳ берди.

Янги либос пушти рангда бўлиб, ёқа ва енгида қора-яшил рангда ҳошияси бор. Унинг тақдимотида бир қанча вақт муқаддам кетишини эълон қилган, аммо куни кеча жамоада қоламан деб айтиб ўтган Лионель Месси ҳам қатнашган.

"Энди биз Месси нима учун кетмоқчи бўлганини биламиз", - деб ёзди Линекер ўзининг твиттердаги саҳифасида.


Эслатиб ўтамиз, мавсум якунланганидан кейин Месси шартномасидаги текинга кетиш бандидан фойдаланган ҳолда клубни тарк этмоқчилиги ҳақида "Барселона"ни факс орқали огоҳлантирганди. "Кўк-анорранглилар" эса аргентиналикни қўйиб юборишни хоҳлашмади ва келишувдаги ўша банд аллақачон ўз кучини йўқотганини маълум қилишганди. Клуб уни фақатгина шартномада кўрсатилган товон пули (700 млн евро) эвазигагина қўйиб юборишини маълум қилди. Натижада 33 ёшли форвард клуб билан судлашмасликка ва қолишга қарор қилди.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика