Энди Коул Холанднинг рекорди ҳақида: "Бунга тупуриб қўйганман"
28 май 2023 16:20
Янгиликлар
Энди Коул Холанднинг рекорди ҳақида: "Бунга тупуриб қўйганман"
Собиқ футболчи Энди Коул АПЛнинг бир мавсумида гол уриш бўйича ўзининг рекордини Эрлинг Холанд янгилагани ҳақида гапирди.
АПЛнинг ушбу мавсумда 22 ёшли футболчи 35 ўйинда 36 гол урди ва лига рекордини қайд этди. Бунгача ушбу рекорд Энди Коул ва Алан Ширерга тегишли эди. Лига 42 ўйиндан иборат бўлган форматда улар 34тадан гол уришганди.
- Рекорд забт этилганидан кейин ичингизда қандай ҳислар ўтди?
- Бунга тупуриб қўйганман. Тўғриси. Бундай ҳолат ҳеч қачон менинг жахлимни чиқара олмайди. Рекордлар ундан ўзиш, забт этиш учун керак. Бу асосий мақсад бўлади.
Одамлар менинг жахлим чиққани ҳақида сўрамоқда. Нега? Кимдир мендан кўпроқ гол ургани учунми? Кимдир орадан 20 йил ўтиб, шу рекордни буза олди ҳолос, - деди "Манчестер Юнайтед" ва "Манчестер Сити"нинг собиқ футболчиси.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар