UZ

Сўнгги янгиликлар

02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  7 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  3 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  4 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  3 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  7 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0

Эмин Курдов: "Илк назорат учрашувимизни ўтказдик" Янгиликлар

Эмин Курдов: "Илк назорат учрашувимизни ўтказдик"

Куни кеча Тошкентда Ўзбекистон футзал терма жамоаси Озарбойжон термасига қарши назорат учрашувини ўтказди.

Ушбу баҳсда дуранг натижа қайд этилди (3:3). Ушбу ўйиндан сўнг Озарбойжон терма жамоаси футзалчиси Эмин Курдов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ушбу мавсумдаги бизни илк назорат учрашувимиз бўлди. Ўйин биз кутгандан ҳам жуда ҳам қийин кечди. Биздаги майдон паркет билан қопланган, бу ердаги майдон эса рафлекс. Баҳс жуда ҳам ажойиб тарзда ўтди лекин биз учун бу ўйин жуда ҳам қийин бўлди. Чунки бир кун олдин Озарбойжондан Тошкентга учиб келиб эртаси куни майдонга тушдик, чарчоқ аломатлари ҳам сезилди. Бугунги жавоб учрашувини аъло даражада ўтказамиз деб ўйлайман. Мен Ўзбекистон терма жамоасини яхши биламан. Айниқса термангиз етакчиси Артур Юнусов билан бир жамоада тўп тепганмиз. У мен билан бирга Озарбойжон чемпионатида иштирок этган. Билишимча терма жамоангиз мураббийи испаниялик экан. Ўзбекистон терма жамоаси аввалгидан кўра ҳозир анча ўсишга эришганини гувоҳи бўлдим. Йиғин ўтказаётганимизга икки ой бўлган бўлса айтиб ўтганимдек илк назорат учрашувини ўтказдик”, - дейди Озарбойжон терма жамоаси посбони Эмин Курдов.


Жаҳонгир Сотволдиев


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика