

Аргентина терма жамоаси дарвозабони медални ҳимоя қилиш учун 20 минг фунт стерлингга махсус ўқитилган Бельгия овчаркасини сотиб олди.
Бундай итлар 30 кггача бўлади. Буюк Британия ва АҚШдаги юқори даражадаги ҳарбий қисмлар улардан кўпинча жанговар мақсадлар учун фойдаланишади.
Эндиликда Elite Protection Dogs компаниясидан харид қилинган Бельгия овчаркаси Мартинеснинг ўзи, рафиқаси, ўғли ва қизи яшайдиган уйни ҳимоя қилади. Бу компания мижозлари орасида "Тоттенхэм" ва Франция терма жамоаси дарвозабони Уго Льорис, шунингдек "Челси" ва Англия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Эшли Коул ва боксчи Тайсон Фьюри бор.



