"Лейпциг" етакчиларидан бири Эмиль Форсберг клуб билан янги шартнома имзолаганини шарҳлаб ўтди.
"Шартномамни узайтирганимдан мамнунман. Бу ерда ўзимни бахтли ҳис қиламан ва мени қадрлашади. "РБ Лейпциг" - катта истиқболга эга клуб. Умумий ютуқларимизга ўз ҳиссамни қўшишда давом этишни истайман", - дейди шведциялик футболчи.