

Фарғонадаги "Истиқлол" стадионида ўтказилган мазкур тадбирда эртанги беллашувга оид муҳим ташкилий масалалар муҳокама қилинди.
Йиғилиш якунларига кўра, жамоаларнинг ўйинга қандай рангдаги спорт формаларида тушиши тасдиқланди. Келишувга асосан, мезбон "Нефтчи" футболчилари ўзларининг анъанавий сариқ-қора рангли либосларида ҳаракат қилади. Меҳмон жамоа вакиллари эса майдонга тўлиқ кўк рангдаги формада тушиши белгиланди.
Аввалроқ ироқликлар Ўзбекистонга гуруҳларга бўлинган ҳолда келиши ҳақида хабар берилганди.



