UZ

Сўнгги янгиликлар

15:53ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  8 15:21"Арсенал", "Ньюкасл", "Челси" ва Дортмунд "Боруссия"си "Марсель"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0 14:44"Фенербахче" президентининг кокаинга топширган тести мусбат чиқди  1 14:20Топ-клубда ўйнамай туриб, АПЛнинг асосий кашфиётларидан бирига айланган футболчи ҳақида  0 13:59Игорь Сергеев "Пахтакор"ни тарк этяпти  18 13:28Баъзида Педри отаси билан бошқа жамоалар футболчилари урган голни нишонлар экан  2 13:09Нурилло Тўхтасинов – "Динамо" футболчиси  6 12:42Криштиану Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди  13 12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  10 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  3 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  4 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  21 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  3

Элдор Шомуродов: "Танлаш керак бўлса, МЮга ўтмасдан Бундеслигага борардим" Янгиликлар

Элдор Шомуродов: "Танлаш керак бўлса, МЮга ўтмасдан Бундеслигага борардим"

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Ростов" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродовга Бундеслига клубларидан таклифлар бўлаётгани ҳақида манбааларимиз хабар бермоқда.

Ўзбекистон терма жамоаси ихтиёрига бугун етиб келган Элдор Шомуродов сайтимизга интервью берди ва қатор саволларга жавоб излашга уриниб кўрдик.

Хусусан "Ростов" ҳужумчиси Элдор Шомуродов унга бўлаётган қизиқиш ва таклифлар ҳақидаги саволга ҳам жавоб берди.

"Очиғи, Германиянинг Бундеслига жамоасидан қизиқиш бўлаётгани ҳақида эшитдим. Айнан қайси клуб эканлигини билмайман. 

Айни пайтда барча диққат эътиборим фақат ва фақат "Ростов"га қаратилган. Чемпионат якунига қадар бошқа таклиф ёки қизиқишларга чалғимоқчи эмасман. 

"Шальке" ёки "Манчестер Юнайтед"? Тўғриси, танлаш керак бўлса, МЮга ўтмасдан Бундеслигага борардим. Чунки ҳали ўзимни катта жамоа даражасига чиқдим, дея ўйламайман. Бундай жамоага тайёр ҳолатда ўтиш лозим. Юқори савияга чиқиш учун вақт талаб этилади. "Манчестер Юнайтед" ҳам яхши. Лекин Бундеслигада ўйнашни афзал кўрардим", - деди Шомуродов. 

"championat.asia": Элдор Шомуродовга Бундеслига клуби жиддий қизиқмоқда.

Қизиқарли интервьюнинг тўлиқ қисмини эртага ҳавола қиламиз.

Рейтинг: +160   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика