Элдор Шомуродов - "Ростов"нинг "Ахмат"га қарши ўйиндаги энг яхши ўйинчиси

Alisher
5 мар 2020
Ҳужумчи Элдор Шомуродов РПЛ доирасидаги "Ахмат"га қарши ўйинда жамоанинг энг яхши футболчиси деб топилди.

"Ахмат" (1:1)га қарши ўйинда форвард ўзининг мавсумдаги 11-голини урди ва яна Премьер-лига тўпурарлари пойгасида етакчи бўлиб олди.

Мухлисларнинг ўртача овоз бериш натижасига кўра Элдор энг юқори баллни, яъни 5дан 4,7 баллни қўлга киритди.

Топ-5дан Хорен Байрамян, Сергей Песьяков, Матиас Норманн ва Ивелин Поповлар жой олишган.


AlisherМуаллиф
Манба: fc-rostov.ru