UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Элдор Шомуродов: "Эронга қарши ўйин, Қирғизистонга қарши баҳсдан осонроқ бўлади" Янгиликлар

Элдор Шомуродов: "Эронга қарши ўйин, Қирғизистонга қарши баҳсдан осонроқ бўлади"

Хабарингиз бор, ЖЧ-2026 саралаши доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Эронни қабул қилади.

Бугунги машғулотдан аввал терма жамоамиз сардори Элдор Шомуродов фикрлари билан ўртоқлашди. 


"Ҳаммаси яхши. Тайёргарлик кеча бошланган. Эртадан кейин ўйин, вақт кам қолди. 

Албатта, Катанецнинг ўзи иштирок этмаслиги нохуш хабар. Бироқ унинг ёрдамчилари бор ва барча керакли кўрсатмаларни улар орқали етказиб турибди. Биз биринчи йил бирга эмасмиз, анча йилдан буён Катанец билан биргамиз. Бир-биримизни ҳам, Катанец нимани хоҳлашини ҳам ҳамма яхши тушунади. Ўйлайманки, ортиқча ўзгариш ва қийинчилик, ҳаммаси яхши бўлади. 

Керак бўлса, албатта, мураббийнинг ўзи билан ҳам телефон орқали гаплаша оламиз.

Олдимизда Эронга қарши ўйин турибди, биринчи навбатда унга жиддий тайёргарлик кўришимиз керак. Яхши томони биз уйда, мухлисларимиз қаршисида ўйнаймиз. Шу сабабли ҳам фақатгина олти очко учун майдонга тушамиз. Ўйлашимча, бунга кучимиз етади.

Ҳали ЖЧ йўлланмаси ҳақида гапиришга эрта. Ҳозир муҳими 3 очко олиш. Вазифамиз — Жаҳон чемпионатига чиқиш. Биринчи ўринданми ёки иккинчи, бунисини фарқи йўқ. 

Услуб борасида ҳеч қандай янгилик бўлади деб ўйламайман. Янги услуб киритиш учун анча вақт талаб қилинади. Биз мана шу услубга кўп йиллар давомида келдик ва ҳозир ортиқча янгилик бўлади деб ҳисобламайман.

Мухлисларнинг олдида ўйнашимиз яхши янгилик. Уйда деворлар ҳам ёрдам беради, дейилади. Қўшимчасига, Эронга қарши ўйин, Қирғизистонга қарши баҳсдан осонроқ бўлади. Чунки Қирғизистон барибир кўпроқ ҳимояга таяниб ўйнади, Эрон билан эса бошқача ўйин бўлади. Биз бу жамоани яхши биламиз. Сўнгги йилларда улар билан кўп марта ўйнадик. Шунинг учун, қизиқ бўлади деб ўйлайман. 

Эрон терма жамоаси қандай ўйнашидан қатъи назар, биринчи навбатда ўз ўйинимизни кўрсатишимиз муҳимроқ. Агарда ўзимиз истагандек ўйнай олсак, кучли томонларимизни кўрсата олсак, қолганининг фарқи йўқ. 

Жамоада барчаси яхши, футболчилар ҳам клубларидан ажойиб ҳолатда етиб келган", - деди Элдор Шомуродов.

Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика