UZ

Сўнгги янгиликлар

19:55Сульшер Европа жамоасида иш бошлаши мумкин  0 19:30Суперлига. "Насаф" - "Қўқон-1912" 1:0 (матнли трансляция)  20 19:27"Барселона" ҳимоячиларидан бирига янги шартнома тайёрламоқда  0 19:01Манба: Германия клуби "Сўғдиёна" футболчисига қизиқмоқда  5 18:40Айбек Нурбаев: "Жайхун" футболчилари маҳаллий болалардан тузилган, аксарияти энди футболга қадам босган"  0 18:28Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қозоғистон устидан ғалабага эришди  3 18:15Артём Петросян: "Бу ғалаба "Олимпик-MobiUz" билан ўйин олдидан руҳий томондан ишонч бағишлайди"  0 17:45Тимур Кападзе Патрик Клюйверт ўрнини эгаллаши мумкин  19 17:24Про лига. Аутсайдерлар тўқнашувида "Олимпик" устун келди  2 16:39"Интер" Англия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Ливерпуль" билан курашмоқда  1 16:10Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияни мағлубиятга учратди  8 15:46Эксперт фикри. Суперлига 25-тур бошланмоқда. "Насаф" чемпионлик учун яна бир қадам ташлайдими?   6 15:20"Манчестер Юнайтед" афсонаси клубнинг ёзги трансфер кампаниясини танқид қилди  1 14:05"Рома" янги стадионга эга бўлади. Бунга Евро-2032 мезбонлиги сабаб бўлмоқда  2 13:28Садио Маненинг акаси Қозоғистонда академия очишга шама қилди  0

ЛаЛига. Мессисиз ўйнаган "Барселона" меҳмонда ғалабага эришди Янгиликлар

ЛаЛига. Мессисиз ўйнаган "Барселона" меҳмонда ғалабага эришди

Испания чемпионати 20-туридан ўрин олган навбатдаги баҳс якунига етди.

Эльче

Примера Дивизион . 20-тур

24/01/2021, 20:15

2
:
0
Тугади

Барселона

Френки де Йонг - 39', Рикард Пуч - 89'

Стадион: Estadio Martinez Valero, 0 томошабин

Бош ҳакам: Valentin Pizarro

45'
90'
74'  Рауль Гути (Тете Моренте)
75'  Эмилиано Ригони (Луисми)
82'  Виктор Родригес (Хуан Франсиско Нино)
39'  Френки де Йонг
68'  Серхио Бускетс
74'  Усман Дембеле (Франсишку Тринкан)
84'  Антуан Гризманн
87'  Педри (Рикард Пуч)
89'  Рикард Пуч
89'  Френки де Йонг


"Эльче" – "Барселона" 0:2

"Мартинес Валеро"

Голлар: 0:1 – 39 де Йонг, 0:2 – 89 Пуч.

"Эльче": Бадия, Мохика, Верду, Барраган, Диего Гонсалес, Гути (Моренте, 74), Родригес (Нино, 82), Марконе, Хосан, Ригони (Луисми, 75), Бойе.

"Барселона": тер Стеген, Араухо, Альба, Мингеса, Умтити, Бускетс, де Йонг, Дембеле (Тринкау, 74), Педри (Пуч, 87), Брэйтуэйт, Гризманн.

Огоҳлантиришлар: Бускетс (68), Гризманн (84).



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. Учрашув асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.

89. ГООООЛ! Захирадан ўйинга қўшилган Рики Пуч Де Йонгнинг ҳаволатиб узатган пасига боши билан зарба берди ва дарвозани ишғол қилди. 0:2!

87. ЗАРБААА! Тринкаунинг бош билан берган зарбасидан сўнг "Элче" посбони сейв ижро этди.

84. Сариқ карточка. Гризманн рақибига нисбатан жуда қўпол ўйнади.

80. Агар "Барселона" жуда қўпол хатога йўл қўймаса учрашув тақдири ҳал бўлган. "Элче" ҳужумга ўта олмаяпти ва 0:1 ҳисобига розидек ҳаракат қиляпти.

73. Педри жарима майдончаси ичига кириб, тўпни жамоадошига узатишга уринди, аммо тўп рақиб футболчисининг қўлига тегди. Ҳакам ҳеч қандай пенальти йўқлигини кўрсатди.

71. "Элче" гол ўтказиб юборган бўлсада катта куч билан ҳужумга ўтмаяпти, чунки "Барселона" бунга имкон бермаяпти.

67. ЛаЛига онлайн жадвалига эътибор берадиган бўлсак, ушбу ўйин орқали очколари сонини 37тага етказиб олади ва яна учинчи ўринга чиқиб олади. Иккинчи ўринни 19та баҳсда 40 очко тўплаган "Реал" эгаллаб турибди. Жадвалда "Атлетико" етакчилик қилмоқда. Мадрид клуби 17та ўйинда 44 очко тўплашга муваффақ бўлди.

56. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! "Элче" футболчиси рақиб дарвозабони билан бирга-бир чиқди, аммо дуэлда посбон ғолиб чиқиб, жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди.

51. "Элче" ҳужумга ўтди, аммо Раулнинг асосий бўлмаган чап оёғи билан берган зарбасидан сўнг тўп майдонни тарк этди.

47. Альба чап қанотдан рақиб жарима майдончасига ёриб кирди ва тўпни марказроққа узатди, аммо тўпни дарвозага буриб юборадиган футболчи топилмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди.


ТАНАФФУС

39. ГОООЛ! "Барселона" ҳисобни очди. Брэйтуэйтнинг қанотдан узатган тўпини Ригони ўз дарвозасига буриб қўйди, кириб кетаётган тўпга Де Йонг чизиқ устидан зарба берди. Гол кимнинг ҳисобига ёзилгани ҳозирча аниқ эмас.

36. Гризманн ижросидаги жарима зарбаси ва Педрининг иккинчи зарбаси ҳам муваффақиятсиз якунланди.

35. Дембеле "Элче" жарима майдончаси яқинида йиқитилди.

34. ЗАРБААА! Бускетснинг аниқ, бироқ кучсиз зарбаси дарвозага тўғри борди. Посбон эса тўпни бироз қийинчилик билан ушлаб олди.

32. "Барселона" тўпга эгалик қилиш бўйича устун бўлсада ҳужумда футболчилар бир-бирини тушунмаяпти. Узатмаларда хатолар содир бўлмоқда.

29. ЗАРБААА! Дембеленинг қанотдан амалга оширган узатмаси жарима майдончаси ташқарисидаги Альбага етиб борди, Хорди тўпни тўхтатмай унга зарба берди, аммо тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди.

25. Дембеле бир неча рақибини алдаб, жарима майдончасига ёриб киришга уринди, аммо ҳимоячилар Усмонни кутиб олишда хатога йўл қўйишмади.

20. ЗАРБААА! "Элче" ҳисобни очиши мумкин эди, аммо қанотдан узатилган тўпни Родригес боши билан дарвозага буришда хатога йўл қўйди, акс холда...

17. Рақибнинг хатосидан сўнг Гризманн тўпни олиб қўйди ва тўпни ҳаволатиб жамоадошларига узатди, бироқ зарба беришга Каталония клуби футболчиларининг  бўйи етмади.

13. "Элче" ҳужумга ўтди, аммо қанотдан узатилган тўпни дарвоза тўрига жойлайдиган футболчи топилмади.

11. Тўпга эгалик қилиш бўйича устунлик меҳмонлар томонда бўлишига қарамай "Барселона" ҳозирча голга тортадиган ҳужум амалга ошира билмади.

6. Жамоада бир қатор етакчилар йўқлигига қарамай "Барселона" тўпга эгалик қилиш бўйича устунликк эга ва паслар ҳам аниқ бўлмоқда.

2. Каталония клуби сафида катта йўқотишлар бор: Коутиньо (жароҳат), Фати (жароҳат), Месси (дисквалификация), Пике (жароҳат), Роберто (жароҳат) бугунги баҳсда иштирок эта олмайди.

1. Учрашув бошланди.

- Сайтимизнинг ўқувчиларига "Ассалому алайкум" деймиз ва "Элче ҳамда "Барселона" ўртасидаги учрашувнинг матнли трансляциясини бошлаймиз.

"Эльче" – "Барселона"

20.15, "Мартинес Валеро"

"Эльче" – Бадия, Мохика, Верду, Барраган, Диего Гонсалес, Гути, Родригес, Марконе, Хосан, Ригони, Бойе.

"Барселона" – тер Стеген, Араухо, Альба, Мингеса, Умтити, Бускетс, де Йонг, Дембеле, Педри, Брэйтуэйт, Гризманн.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика