UZ

Сўнгги янгиликлар

10:21Расман. "Локомотив" ва "Сўғдиёна" каби жамоаларни бошқарган мураббий Пролига клуби бош мураббийига айланди  1 09:52Фарғона вилояти кубоги-2025. Финал учрашуви бўлиб ўтди  1 09:23"Реал" энг ёмонлар орасида иккинчи бўлди  1 08:54"Олимпик" собиқ бош мураббийи "Бухоро"да иш бошлайди  1 08:25Хуршид Ғиёсов: “Кучлик амбицияга эга клуб сафида тўп суриш мен учун шараф”  4 07:55Пролига дебютанти бир қатор тажрибали футболчилар билан шартнома имзолади  7 07:35Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  26 02:49А Серия. "Рома" ғалабага эришди ва тўртинчи ўринга кўтарилди  0 01:36Аморим Бруну ҳақида: "У даволанаётганда ҳам машғулотларга келади. Менинг ишимни олмоқчими ёки йўқми билмайман, лекин бу йигит – етакчи"  0 01:01Қайта ташкил этилган "Ғазалкент" ўзининг илк назорат учрашувини ўтказди  2 00:51"Манчестер Сити" кейинги 48 соат ичида трансфер борасида эълон қилиши мумкин  0 00:28Фабио Каннаваро Акмал Мозговой ва Отабек Шукуров ўйинини стадиондан томоша қилди  6 23:53Роналдо машғулотлар ҳақида: "Мени 15 километрлаб югуришга мажбур қилишарди, аммо бу менга керак эмас эди"  3 23:28Араухо "Барселона" машғулотларига қайтди. Ҳимоячи психологик муаммолар сабаб танаффус олганди  0 22:54БАА. Отабек Шукуров голли пас берди, Мозговой захирадан ўйинга қўшилди, уларнинг жамоаси ғалабага эришди  0

Элбер: "Ганза" ва "Реал"га урган голларимни ҳар доим завқ билан томоша қиламан" Янгиликлар

Элбер: "Ганза" ва "Реал"га урган голларимни ҳар доим завқ билан томоша қиламан"

"Бавария"нинг собиқ ҳужумчиси Жованни Элбер ҳозирги кунда нималан билан шуғулланаётганини айтиб ўтди.


"Мен айни пайтда оилам билан Бразилияда истиқомат қиляпман. У ерда мен чорвачилик билан шуғулланяпман. Ҳар ойда Мюнхенга 1-2 марта келиб тураман. Чорвачилик билан шуғулланиш футбол ўйнашдан ҳам қийинроқ. Сен бу ерда худди мураббийдек иш юритасан. Қўл остингдагиларга вазифасини айтасан, улар эса ишни кўнгилдагидек бажарса бу сенга завқ улашади. Ҳаётим яхши. Бунданда чиройли ҳаётни тасаввур этолмайман. Футболчилик фаолиятим давомида ўйиндан кейин юзлаб футболчилар билан футболка алмашганмиз. Уларни ҳали ҳам уйда сақлаб келаман. Баъзан ўғлим саволга тутиб қолади, буни қайси ўйиндан алмашгандиз, деб. Шунда ўша учрашув хотираларини яна эслайман, ёқимли дамлар ёдга тушади. Тўғриси футболчилик давримни соғинаман, дея олмайман. Чунки мен ўша дамда ушбу ёқимли онлардан завқ олганман. Ҳозир эса катта мароқ билан "Бавария"нинг ўйинларини томоша қиламан ва уларга мухлисман. Мен Бундеслига ва бошқа европа миллий чемпионатларини томоша қилишни ёқтираман. Дунёнинг энг кучли футболчиларининг барча ҳозир европада. Ҳозирги кунда Бразилиядаги исталган ёш болакайда қаерда ўйнашни истайсан, деб сўраб кўринг. Ишонч билан айтаман, уларнинг ҳеч бири Бразилиянинг бирорта клубини тилга олмайди. Ҳамма европага кетгиси келади. Бизнинг давримизда ҳаммаси бошқачароқ эди.
"Бавария" таркибида бир қатор чиройли голларни киритганман. Қайси бири энг чиройлиси бўлган? Бу албатта "Ганза"га ўткир бурчакдан урган голим. Ўшанда бу гол йилнинг энг чиройли голи бўлганди. Шунингдек, 2001 йилги ЕЧЛ ярим финалида "Реал" дарвозасига киритган ҳал қилувчи голимни энг чиройлилар қаторида қўяман. Бу иккала голни ҳар доим завқ билан томоша қиламан", - дейди Жованни Элбер.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика