

Собиқ раҳбар пул ўзлаштиришда айбдор деб топилди. 18 йил давомида федерация раҳбари бўлган Чирибога ўз вазифасидан федерацияга тушадиган пулларни яширишда фойдаланган. Гап 6 млн. доллар ҳақида кетмоқда.
Ташкилот молия директори Уго Мора ҳам 10 йилга, бухгалтер Перо Вера эса 3 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Абдор деб топилганларнинг адвокатлари бу қарор бўйича апелляция бермоқчи. Агар қарор ўзи кучига кирса 70 ёшли Чирибога қарилиги туфайли бу муддатни уй қамоғида ўтайди.



