

"Championat.asia" нашрига маълум бўлишича, "шаҳарликлар" ҳимоячи борасида расмий таклиф жўнатган ва унда Абдуқодирни 50 млн евро эвазига сотиб олишга тайёрлигини билдирган. Олдинроқ "Ланс" футболчисини 40 млн евро эвазига сотишга тайёрлиги борасида маълумотлар берилганди.
Ўз навбатида инсайдер-журналист Фабрицио Романо ҳозиргина қолдирган пости орқали Ҳусановнинг "Сити"га ўтиши ишлари якунланишига оз вақт қолганини ёзиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, Ҳусанов "Ланс"га 100 минг евро эвазига трансфер қилинганди. Ушбу мавсумда 20 ёшли футболчи Франция чемпионатида 13 ўйинда майдонга тушди.



