Эден Азар: "Челси" Чемпионлар лигасида ғолиб бўладиган пайт келди"
11 сен 2017 20:32
Янгиликлар
Эден Азар: "Челси" Чемпионлар лигасида ғолиб бўладиган пайт келди"
"Челси" ярим ҳимоячиси Эден Азарнинг таъкидлашича, жамоа Чемпионлар лигасида ғолиб бўлишга тайёр.
"Мен АПЛ ва Франция чемпионатида ғолиб бўлдим, катта футболчилар эса Чемпионлар лигасида ҳам зафар қучишни исташади. "Челси" бу турнирда ғалаба қозонишга тайёр. Бизда яхши жамоа ва кучли мураббий бор.
Бу мавсум ҳаммаси бошқача бўлади - сешанба ва чоршанба кунлари майдонга тушишга тўғри келади, аммо бизда яхши футболчилар кўп. Биз профессионаллармиз, бундай вазиятларга дуч келганмиз. Бундан ташқари, мураббийимизда тажриба катта.
Биз шунчаки ўйнашни истаймиз. Агар кимдир чарчаб қолса, унинг ўрнини бошқаси эгаллайди, муаммо бўлмайди" - дейди Азар.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Фикрлар