

"Бизда ажойиб ўйин схемаси бор, жамоадошларим ҳам уни уддалай олишмоқда. Бу мавсум жамоамиздаги хар бир футболчи ўзининг юқори савиясини кўрсата олмоқда, "Тоттенхэм" билан ўйинни ҳисобга олмасак албатта. Бизга янги ўйин услуби ёқмоқда. "Шпорлар"га икки йил олдин ўз майдонимизда 3:5 ҳисобида ютқазиб қўйгандик. Бироқ, мавсумни чемпион сифатида якунлай олгандик. Умид қиламанки, бу мавсум ҳам шундай сценарий бўлади. Олдимизда ҳали ўйинлар кўп, лекин биз курашга тайёрмиз", - дейди бельгиялик футболчи.



