Эдегор: "Ғалаба учун имкониятлар етарлича эди"

Mirjalol Normatov
10 дек 2023
АПЛнинг 16-турида "Арсенал" сафарда "Астон Вилла"га имкониятни бой берди.

Ушбу учрашувдан кейин "тўпчилар" сардори Мартин Эдегор ўз фикрларини билдирди.

"Ғалаба қозониш учун бизда етарлича вазиятлар бўлди. Рақиб голдан ташқари ҳеч нима қилгани йўқ. Шундай ҳолатлар ҳам бўлиб туради. Энди биз навбатдаги учрашувда бор жахлимизни майдонда кўрсатишимиз керак ва буни уддалаймиз ҳам", - деди Эдегор.

АПЛнинг навбатдаги турида "Арсенал" ўз майдонида "Брайтон"га қарши баҳс олиб боради. Унга қадар жамоа ЕЧЛда ПСВ меҳмони бўлади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sports