

Бугун ПСЖга қарши финалдаги учрашув Симоне Индзаги учун миланликлар сафидаги сўнггиси бўлади. Эртага 49 ёшли мутахассисни “Ал Ҳилол“ мураббийи сифатида эълон қилишлари кутилмоқда. Бу ҳақида инсайдер Саша Тавольери хабар бермоқда. “Ал Ҳилол“ Симоне билан уч йиллик шартнома имзолайди ва йилига 22 миллион евро маош олади.



