ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси тузиб чиқилди

30 апр 2026, 22:11
УЕФА ЕЧЛнинг ушбу ҳафта рамзий термасини маълум қилди.

Сешанба ва чоршанба оқшомида ярим финалларнинг илк ўйинлари ўтказилди. УЕФА эса ушбу баҳсларнинг рамзий термасини тақдим қилди.

Дарвозабон: Давид Райя ("Арсенал");

Ҳимоячилар: Габриэл Магальяэс ("Арсенал"), Марк Пубиль ("Атлетико"), Дайо Упамекано ("Бавария");

Ярим ҳимоячилар: Хвича Кварацхелия (ПСЖ), Жоау Невеш (ПСЖ), Витинья (ПСЖ), Майкл Олисе ("Бавария");

Ҳужумчилар: Антуан Гризманн ("Атлетико"), Луис Диас ("Бавария"), Усмон Дембеле (ПСЖ).


Манба: uefa.com