

Кеча, ЕЧЛ янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди ва франкфуртликларга “Д” квартетида “Тоттенхэм”, “Спортинг” ҳамда “Марсель” рақиблик қилиши маълум бўлди. Ўйинлар бошланмай туриб, “Айнтрахт” мусобақа рекордини ўрнатди.
Гап шундаки, клуб 62 йиллик танаффусдан сўнг, Чемпионлар Лигаси асосий раундида қатнашади ва бу мусобақадаги энг узоқ танаффус ҳисобланади. “Бургутлар” 1959/60 йилги мавсум турнирдаги охирги ўйинини финалда “Реал”га қарши ўтказиб, 3:7 ҳисобида имкониятни бой берган.



