Мбаппе — рекордчи! Килиан ЕЧЛ тарихида бир мавсумда сафарда 10 та гол урган илк футболчига айланди

Aslanov Jasurbek
16 апр 2026, 01:35
"Реал Мадрид" ҳужумчиси Килиан Мбаппе Чемпионлар Лигасида гол уриш борасида янги тарихий натижани қайд этди.

Мюнхенда "Бавария"га қарши кечаётган баҳснинг 42-дақиқасида франциялик юлдуз ўз жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ушбу гол Мбаппе учун жорий ЕЧЛ мавсумидаги сафар ўйинларида киритилган 10-тўп бўлди.

Бу мусобақа тарихидаги (Европа чемпионлар кубогини ҳам ҳисобга олганда) мутлақ рекорд ҳисобланади. Ҳали ҳеч ким бир мавсум давомида рақиб майдонларида бунчалик кўп гол уришни уддаламаган эди.

Ҳозирда Мбаппенинг жорий мавсум ЕЧЛдаги жами голлари сони 15 тага етди. Турнир тарихида бир мавсумда фақатгина Криштиану Роналду бундан кўпроқ гол уришга муваффақ бўлган.

Эслатиб ўтамиз, "Реал Мадрид" ва "Бавария" ўртасидаги учрашув давом этмоқда. Мбаппе ўз рекордини янада янгилаш имкониятига эга.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: BBC