ЕЧЛ. «Бавария» Мюнхенда «Арсенал»ни шарманда қилди

Narzulla Saydullayev
16 фев 2017
Европа чемпионлар лигаси 1/8 финалидан ўрин олган «Бавария» - «Арсенал» учрашуви бўлиб ўтди.

Мюнхендаги баҳсда ҳисобни Арьен Роббен чиройли голи билан очди. Тайм ўртасида Косельни ишлаган пенальтини Алексис Санчес амалга оширди. Нойер қайтарган тўпни Санчеснинг ўзи дарвозага йўллади.

Иккинчи таймда эса Карло Анчелотти бошчилигидаги жамоани тўхтатиб қолишнинг имкони бўлмади. Ламнинг тўп узатишини Левандовски гол билан якунлади. Орадан кўп ўтмай Леванинг пасидан кейин Тиаго гол урди. Тиагонинг ўзи шу куни дублга эришди. Ниҳоят захирадан майдонга тушган Томас Мюллер баҳсга катта нуқта қўйди - 5:1. "Бавария" Лондонга бормасдан туриб чорак финалга деярли чиқиб бўлди.


Европа чемпионлар лигаси
1/8 финал
Биринчи ўйин

Бавария Германия – Арсенал Англия 5:1

Голлар: 1:0 – 11 Роббен, 1:1 – 30 Санчес, 2:1 – 53 Левандовски, 3:1 – 56 Алькантара, 4:1 – 63 Алькантара, 5:1 – 88 Мюллер.

Бавария – Нойер, Мартинес, Хуммельс, Алаба, Лам, Хаби Алонсо, Видаль, Алькантара, Роббен (Рафинья, 88), Дуглас Коста (Киммих, 84), Левандовски (Мюллер, 86).
Арсенал –   Оспина, Мустафи, Гиббс, Бельерин, Косьельни (Габриэл, 49), Окслейд-Чемберлен, Коклен (Жиру, 77), Ивоби (Уолкотт, 66), Озил, Санчес, Джака.

Огоҳлантиришлар
: Мустафи (15), Хуммельс (26), Санчес (33), Джака (60), Лам (83).



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia