UZ

Сўнгги янгиликлар

21:16БАА Про лигаси. "Ал Батаеҳ" ўз уйида "Ал Ваҳда"га мағлуб бўлди, Ғаниевдан ассист, Эркинов эса захирадан ўйинга қўшилди  0 21:00Суперлига. "Пахтакор" – "Хоразм" (матнли трансляция)  32 20:58Суперлига. "Динамо" - "Қизилқум" 0:1 (матнли трансляция)  1 20:40Суперлига. “Навбаҳор” яна гол ёмғирини ёғдирди — бу сафар “Қўқон-1912” таслим этилди  19 20:10"Бешиктош" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 19:54"Ланс" собиқ бош мураббийи Уилл Стилл Англия клубига бош мураббий этиб тайинланди  2 19:25"Турон" — "Тобол". Таркиблар маълум  0 19:02Ла Лига. "Атлетико" ўйиннинг сўнгги қисмида "Жирона"ни тор-мор келтирди, Сорлотдан хет-трик. Мадрид клуби мавсумни учинчи ўрин билан якунлади  1 18:58АПЛ. Сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар маълум  24 18:16Муҳим беллашувга оз қолмоқда. Терма жамоа йиғинига ким қайси вақтда етиб келади?  7 17:47"Интер" 27 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 17:13"Наполи" Аллегрига бир мавсум учун 6 миллион евро таклиф қилиши мумкин  0 16:22"Милан" Рейндерснинг нархини "Манчестер Сити"га маълум қилди  1 15:47"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  1 15:17Расман: Хаби Алонсо — "Реал" бош мураббийи  12

ЕЧЛ. 8та жуфтлик ҳақида 8та факт Янгиликлар

ЕЧЛ. 8та жуфтлик ҳақида 8та факт

Бугун Европа чемпионлар лигаси 1/8 финалига қуръа ташланди.

Биз ҳар бир жуфтлик ҳақида энг асосий фактни тақдим этамиз.

• "Барселона" 2009/10 йилги мавсумда "Арсенал"ни 1/4 финалда мағлуб этган, Лионель Месси жавоб ўйинида покер қайд этганди. Каталонияликлар 2010/11 йил 1/8 финалда ва 2006 йил финалда "канонирлар"дан устун келишган.

• "Челси" ва ПСЖ плей-оффда кетма-кет учинчи марта тўқнаш келишмоқда. Қизиғи олдинги икки сафар ғолиб сафарда урилган гол эвазига аниқланган. 2013/14 йилги мавсумда Лондон клуби, ўтган йил эса Париж клуби реванш олганди.

• "Бавария" 2012/13 йил чорак финалида ҳар иккала баҳсда ҳам "Ювентус"ни бир хил 2:0 ҳисобида мағлуб этганди. Ўша мавсум Мюнхен клуби ЕЧЛ ғолиби бўлган.

• "Рома" ва "Реал" 8 марта тўқнаш келишган. Барча ўйинлар 2001/02 йилги мавсумдан сўнг ва барчаси ЕЧЛ доирасида бўлиб ўтган. "Рома" 2007/08 йилги мавсумда 1/8 финалда Мадрид клубини мағлуб этган.

• "Атлетико" 2008/09 йилги ЕЧЛ гуруҳ босқичида ПСВни икки марта мағлуб этган. Эйндховендаги баҳс 0:3 ҳисобида Мадриддаги баҳс 2:1 ҳисобида якунига етган.

• "Бенфика" ЕЧЛ-2011/12 нимчорак финалида "Зенит"ни умумий ҳисобда мағлуб этган - 4:3. Ўтган йилги ЕЧЛ гуруҳ босқичида Санкт-Петербург клуби икки марта Лиссабин клубини таслим қилган.

• "Динамо" 2010/11 йилги Европа лигаси 1/8 финалида "Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборган. Киев клуби ўз уйида 2:0 ҳисобида зафар қучган, Англияда эса "Сити" 1:0 ҳисобида ютган.

• "Гент" ва "Вольфсбург" клублари олдин бир-бири билан тўқнаш келмаган ягона жуфтлик ҳисобланади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика