UZ

Сўнгги янгиликлар

13:26"Қизилқум" етакчиси "Нефтчи"га ўтмоқда  0 13:08Суперлига. "Сўғдиёна" – "Бунёдкор". Таркиблар маълум  0 12:46Манба: "Қизилқум" "Нефтчи"ни ютса, ҳар бир футболчи 40 миллион сўмдан олади  23 12:29"Барселона" ва ПСЖ УEФА томонидан муаммога учради. Нима бўлди?  0 12:02Иброҳим Шокиров: "Европа жамоалари билан фарқ катта эмасди"  1 11:40"Лига кучайиб қолмади": Ла Лига президенти Саудия Арабистони чемпионатини танқид қилди  11 11:04"Арсенал" А Сериянинг юлдузларидан бирини қўлга киритиш бўйича музокараларни бошлади  1 10:40Абдулмалик Анваров: "Худо хоҳласа, тўхтаб қолиш йўқ"  2 10:17Флик "Реал" босими ҳақида: "Улар жуда жиддий рақиб. Лекин бошқа жамоалар ҳам бор"  2 09:53Шукуруллаев: "Уларга қарши баҳсда бор кучимизни бериб қўйдик"  3 09:26"Ливерпуль" АПЛ юлдузига қизиқиш билдирмоқда. Бироқ У Аморим жамоасида тўп сурмоқчи  0 09:00Неъматуллоҳ Рустамжонов: "Европа жамоаларининг бизнинг футболчилардан жисмоний ҳолати яхшироқ"  6 08:33Расман. "Бухоро" ва "Хоразм" плей-оффни сафарда ўтказади  7 08:08"Арсенал" билан шартнома имзолаш учун футболчи 5 клубга рад жавобини берди  0 07:45Суперлига. Бугун "Нефтчи" чемпионликни қўлга киритиши мумкин  46

Дублга эришиб, жамоасига муҳим 3 очко келтирган сардор, жамоаси сафарда иродали ғалабага эришгани боис тур мураббийига айланган черногориялик мутахассис — Суперлигада 13-тур лауреатлари Янгиликлар

Дублга эришиб, жамоасига муҳим 3 очко келтирган сардор, жамоаси сафарда иродали ғалабага эришгани боис тур мураббийига айланган черногориялик мутахассис — Суперлигада 13-тур лауреатлари

Кеча Coca Cola Суперлигасининг 13-туридан ўрин олган учрашувлар якунланди.

"Championat.asia" ўтказилган баҳслар асосида тур лауреатларини аниқлади.

"Сурхон" посбони Артём Потапов "Championat.asia" сайти талқинига кўра 13-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди. 

Термизликлар дарвозабони ортда қолган турда жамоасини кўп марта голдан сақлаб қолди. Россиялик футболчи фаол ҳаракатлари эвазига "Сўғдиёна" билан ўйинни "қуруқ" ўтказди ва ҳақли тарзда тур дарвозабонига айланди.


"Металлург" сардори, ҳужумчи Забиҳилло Ўринбоев "Championat.asia" талқинида 13-турнинг энг яхши футболчиси дея эълон қилинди.  

Маҳоратли футболчи ўз ҳаракатлари билан ўйин давомида ажралиб турди, айниқса, унинг иккинчи таймдаги ҳаракатлари таҳсинга лойиқ. Ўринбоев дастлаб жаримадан йўллаган шедевр зарбаси орқали ҳисобни тенглаштирган бўлса, ўйин якунига 10 дақиқа қолганида олис масофадан дарвозани аниқ нишонга олди ва бекободликлар ғалабасини таъминлади. Мутахассислар фикрича, 28 ёшли футболчи фаолияти давомидаги энг яхши мавсумини ўтказмоқда.


"Олимпик" ярим ҳимоячиси Жасур Жалолиддиновнинг "Металлург" дарвозасига жаримадан киритган қойилмақом тўпи "Championat.asia" талқинига кўра 13-турнинг энг чиройли голи (ВИДЕО) деб тан олинди. 

"Олимпик" аъзоси "Металлург" билан учрашувда жаримадан кучли зарба йўллаб, Акмал Ортиқовга ҳеч қандай имконият қолдирмади ва ҳисобни очди.


"Металлург" бош мураббийи Веско Стешевич "Championat.asia" талқинига кўра 13-турнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилди.

Черногориялик мутахассис қўл остидаги жамоа иккинчи таймда бир киши кам бўлиб қолганига қарамай, 2 та гол уришнинг уддасидан чиқди. У ўйин учун танлаган таркиб ўзини оқлади. Бундан ташқари, у захирадан майдонга туширган футболчилар фаол ҳаракат қилиб, ғалабага салмоқли ҳисса қўшишди.

Алоҳида айтиш жоиз, Веско Стешевич жорий мавсумда иккинчи марта тур мураббийи бўлди. 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика