"Реал" ёки "Барселона"? Испаниянинг топ-клубларидан қайси бири VAR'дан кўпроқ фойда кўради?

Sherzod Nurmatov
27 мар 2026
Ла Лига ушбу мавсумида VAR "Барселона" иштирокидаги ўйинларда 18 марта ва "Реал" иштирокидаги баҳсларда 13 марта вазиятга аралашган.

Бу ҳақда AS маълумот берди.

VAR аралашувларидан сўнг "Барселона" фойдасига 10 та ва қарши 8 та қарор қабул қилинди. Шу билан бирга, "Реал" фойдасига 3 та, зарарига эса 10 та қарор чиқарилди.

"Реал" VAR самарадорлиги бўйича энг ёмон кўрсаткичлардан бирига эга. Фақат "Овьедо" (2) ва "Бетис" (1) ундан олдинда. "Мальорка" (11), "Атлетик" Бильбао ва "Барселона" (ҳар бири 10 тадан) энг кўп ижобий қарорларга эга бўлди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: AS