UZ

Сўнгги янгиликлар

22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  1 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 22:10ЖЧ-2026га қуръа ташланмоқда  47 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  5 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  16 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  4 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  7 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  75

Драган Скочич: "Натижага қандай эришдик дейсизми? Чунки биз кунига 20 соат ишладик" Янгиликлар

Драган Скочич: "Натижага қандай эришдик дейсизми? Чунки биз кунига 20 соат ишладик"

Эрон терма жамоаси ЖЧ саралаш баҳсларида қийин вазиятдан чиқиб кета олди ва охирги 4 ўйинни ғалаба билан якунлаб кейинги босқичга йўл олди.

Эрон миллий жамоаси марказлашган тартибдаги ўйинлар старт олгунига қадар 6 очко билан 3-ўринда бораётганди. Биринчи ўринни Ироқ 11 очко, иккинчи ўринни Баҳрайн 9 очко билан эгаллаб турганди. Бир қарашда форслар учун вазият жуда оғир эди, бироқ улар бажариб бўлмас миссияни уддалай олишди. 

Баҳрайнда ташкил этилган жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида Эрон Гонконг, Баҳрайн, Камбоджа ва Ироқни мағлуб этиб 18 очко тўплаган ҳолда биринчи ўрин билан ҳал қилувчи раундга йўл олди. Терма жамоа Теҳронга қайтиб келгач, бош мураббий Драган Скочич иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Хорватиялик мураббий муваффақият сабабларини келтириб ўтди.

- "Мен ўзимга ва жамоамга тўлиқ ишонаман. Эътиборни фақат ўйинга ва ишга қаратаман. Тўғри, бизни кўп танқид қилишди, лекин биз ишлашда давом этдик. Вазият жуда оғир эди. Аммо олдимизда 4та ўйин бўлиб, агар ҳаммасини ютсак кейинги босқичга чиқишимизни билардик. Чунки асосий рақибларимизнинг 3тадан ўйини қолганди". 

- "Ҳар тўрт кунда майдонга тушиш осон эмас, бунда мураббий биринчи навбатда футболчиларнинг жисмоний ҳолатини назорат қилиб боради. ОФК биз жой олган гуруҳ ўйинларини Баҳрайнга берганида бу менга ёқмади. Лекин у ерга борганимиздан сўнг ташкилотчилик маъқул келди. Қарор қабул қилиб бўлинган, шу боис эътирозга ҳожат қолмаганди. Биз фақат ишлашда давом этдик. Ишонасизми, кунига 20 соатдан ишладик, бу эса ўз мевасини берди". 

- "Эътибор берган бўлсангиз, ҳеч бир ўйинда Сардор Азмун, Меҳди Тареми ва Карим Ансарифадни бир пайтда майдонга туширмадик. Албатта, мен футболчиларни тушунаман, ҳамма футбол ўйнашни хоҳлайди, аммо биз учун натижа муҳим эди ва буни футболчиларга астойдил уқтирдим. Мен жамоа учун нима энг яхшиси бўлса, шуни бажаришга интилдим". 

- "Ҳозирги пайтга келиб шартномам тугади, чунки иш муддати ЖЧ саралаш иккинчи босқич охиригача эди. Буёғига нима бўлишини федерация ҳал қилади. Шартномани узайтириш менга боғлиқ эмас. Мен фақат бир нарсани хоҳлайман: Эрон терма жамоаси 2022 йилги жаҳон чемпионатига чиқишини", - дейди Драган Скочич.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика