

Coca Cola Суперлигаси 22-тури доирасидаги "Пахтакор" – "Қўқон-1912" (5:2) учрашувида "Пахтакор" футболчиси Драган Черан "Қўқон-1912" дарвозасига тўртта тўп киритди. Черан қайд этган бу натижа Суперлигада ушбу мавсумдаги биринчи покер ҳисобланади. Қизиқ томони шундаки, ушбу мавсум чемпионатимизда бирор бир футболчи хет-трик ҳам қайд этгани йўқ.
Бугунги ўйинда тўртта тўп киритган Драган Черан тўпурарлар пойгасида ҳам биринчи ўринга ўтиб олди.




