UZ

Сўнгги янгиликлар

04:29Франция кубоги. ПСЖ "Фонтене"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  0 04:27Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Севилья"ни таслим этди  23 04:24АПЛ. "Эвертон" ва "Арсенал" ўртасидаги ўйин тақдирини пенальтидан урилган гол ҳал қилди  5 04:20А Серия. "Ювентус" ва "Рома" ўртасидаги ўйинда учта гол урилди  6 00:40АПЛ. "Ливерпуль" меҳмонда "Тоттенхэм"ни мағлуб этди, лондонликлар 33-дақиқадан бир киши кам бўлиб ўйнашди  21 00:15Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" Истанбулда "Бешиктош"га мағлуб бўлди, Алиқулов захирада қолдирилди  0 23:10"Рома" "Ювентус" ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:22Педри мушакларидаги ноқулайлик туфайли "Вильярреал"га қарши майдонга тушмайди  4 21:55АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  26 20:27Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Ливерпуль" вингерини ижарага олмоқчи  1 19:58БАА Про лигаси. "Бани Яс" ўз майдонида "Хорфаккан"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, мезбонлар сафида Шукуров ва Мозговой ўйнади  2 19:30АПЛ. "Челси" меҳмонда "Ньюкасл" билан иродали дурангга эришди  17 19:20Нико Уильямс "Реал"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  11 17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  24

Драган Черан ҳакамнинг хатолари, кўп гол уролмаётгани ва "Пахтакор"дан кетиши ҳақида гапирди Янгиликлар

Драган Черан ҳакамнинг хатолари, кўп гол уролмаётгани ва "Пахтакор"дан кетиши ҳақида гапирди

Ўзбекистон кубоги "B" гуруҳи 3-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Насаф" (6:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар ҳужумчиси Драган Черан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бугунги ўйин ҳақида фикр билдирсангиз.

- Яхши ўйин бўлди. Кўп голлар урилди. Афсуски, ютқаздик. Ҳимояда кўп хатоларга йўл қўйдик. Охир-оқибат жуда кўп гол ўтказиб юбордик. Олтита гол. Бу жуда кўп. Ҳа, эҳтимол, кубокка кераклича жиддий ёндашмагандирмиз. Аммо олдинда чемпионат, Суперкубок бор. Кейин эса Элит Чемпионлар лигаси. Шунинг учун бу ютқазиш, албатта, ачинарли. Хуллас, олға юришда давом этамиз.

- Иккинчи бўлим бошида ҳакамга эътироз билдирганингиз учун сизга сариқ карточка кўрсатилди. Жиддий эътирозда қанчалик асос бор эди?

- Одатдагидек, шунчаки ҳакам билан гаплашмоқчи эдим. Фикримни билдирмоқчи, фикр алмашмоқчи эдим. У бугун жуда зиддиятли эди, шундай дейиш мумкин. У бир неча марта яққол "Пахтакор" фойдасига хато қилди. Бу ҳам, албатта, озгина таъсир кўрсатди, лекин... Улар ҳам одам, хато қилишлари мумкин, шунинг учун ҳечқиси йўқ.

- Сизни Ўзбекистоннинг кўп йиллик тўпурари сифатида яхши биламиз. Аммо бу йилги кўрсаткичларингиз яхши эмас. Бунга сабаб нимада?

- Бу йилги мақсад бошқа. Менинг вазифам – ёшларга ва "Насаф"га ёрдам бериш. Нафақат шахсан, балки жамоавий тарзда ҳам ёрдам бериш керак. Яна бир бор чемпион бўлишимиз ва нимага қодир эканлигимизни кўрсатишимиз зарур. Бизда яхши жамоа жамланган.

- "Пахтакор" сиз билан муносиб хайрлашмаганидан хафамисиз?

- Бу энди тарих бўлиб қолди. Унга ортиқ қайтмайлик.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика