UZ

Сўнгги янгиликлар

16:42Расман: "Нефтчи" Ғиёсов, Пўлатов ва Соҳибжоновни ўз сафига қўшиб олди  1 16:16"Ноттингем Форест" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  5 15:26Расман: Ўтган мавсум "Динамо"да ўйнаган Ратиньо "Нефтчи"га ўтди  8 14:38Винисиус шартномани узайтирмаса, "Реал" Витиньяни сотиб олиши мумкин. Бразилиялик футболчи учун 100 млн евро талаб қилинади, пул эса ПСЖ хавбекига сарфланади  2 14:15"Манчестер Юнайтед" 45 ой (!) ўтиб ғалаба қозонди...  2 13:47"Манчестер Юнайтед" А Сериядаги ярим ҳимоячи билан шартнома имзолаши мумкин  1 13:11Левандовски "Барселона" билан шартнома ҳақида: "Ҳали қарор қабул қилиш учун вақтим бор. Қаерда ўйнашни ва қайси йўналишда ҳаракат қилишни билмайман, лекин босим йўқ"  0 12:25"Реал" Зиданни қайтармоқчи  6 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛда "Boxing day" даваом этади ва бошқалар  0 11:41Расман: Фежсал Мулич — “Сўғдиёна” футболчиси  14 11:23"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди  4 10:53Роберт Левандовски футболдаги сўнгги йилларида нималарга эришишни истаётганини айтди  0 10:24АПЛнинг айни вақтдаги энг яхши футболчилар рейтинги тузиб чиқилди  3 09:55"Насаф"нинг икки футболчиси янги мавсумни "Локомотив"да ўтказади  4 09:26"Андижон" жамоаси футболчиси "Нефтчи"га ўтади  6

Достонбек Ҳамдамов: “Бугунги рақиб биздан кучли эмасди” Янгиликлар

Достонбек Ҳамдамов: “Бугунги рақиб биздан кучли эмасди”

ОФК Элит Чемпионлар лигаси 1-туридан ўрин олган “Пахтакор” - “Ал-Васл” (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар вакили Достонбек Ҳамдамов микс-зонада ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

- Аввало учрашувга ташриф буюриб, қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга рахмат айтаман. Ғалаба учун астойдил ҳаракат қилдик. Бироқ, қанча уринмайлик, тўп дарвоза тўрига кирмади. Навбатдаги учрашувларга янада жиддий тайёргарлик кўрамиз.

- Бугунги учрашувда “Ал Васл” устунлик билан ўйнагандек кўринмади. “Пахтакор”га ғалаба учун нима етишмади деб ўйлайсиз?

- Тўғри айтдингиз, бугун рақибимиз биздан кучли эмасди. Тенг курашлар остидаги ўйин бўлди. Биргина стандарт вазиятдан гол ўтказиб юбордик. “Ал Васл” яққол голли ҳужум ташкил қила олмади.

- “Пахтакор”нинг Элит Чемпионлар Лигасидаги мақсади қандай?

- Ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш мақсадимиз бор. Шу мақсад йўлида барчамиз ҳаракат қиламиз.

- Суперлигада “Насаф” очколар борасида илгарилаб кетди. Нима деб ўйлайсиз, “Пахтакор” бу йилги мавсумда чемпион бўла олмайдими?

- Ҳозирдан бундай деб ҳисоблаш тўғри бўлмайди. Биз албатта ҳаракат қиламиз. Мавсум якунида қайси жамоа чемпион бўлиши аниқ бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика