

“Обод” сардори Дониёр Ҳасанов ва ҳимоячи Аброр Ҳусиновлар кейинги фаолиятларини Бекободнинг “Металлург” жамоасида давом эттирадиган бўлишди. Бу ўйинчилар 7 июль куни “Металлург” ФКнинг бошқа аъзолари сингари Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси қошидаги марказда тиббий кўрикдан ўтишади ва иккинчи даврага тайёргарлик кўриш учун Тошкент вилояти Чорвоқ сув омбори ёнида жойлашган “Металлург” сиҳатгоҳига йўл олишади.
"Металлург" матбуот хизмати




