

Бельгиялик футболчи рақибларини дриблинг эвазига 15 марта (20 уринишдан) алдаб ўтди – бу жорий мавсум Англия Премьер-лигасидаги рекорд кўрсаткич. Аввалги рекордчи "Лестер" аъзоси Иссахаку Фатаву эди, у ноябрь ойида "Манчестер Юнайтед" устидан қозонилган ғалабада 12 та муваффақиятли дриблингни амалга оширган.
Жереми Доку ушбу мавсум АПЛда 17 ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.



