UZ

Сўнгги янгиликлар

12:56Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади  1 12:28Мадрид клуби "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини кузатмоқда  1 11:57Ўзбекистоннинг икки гранди МТЖ аъзосига қизиқмоқда  11 11:31Водий клуби "Нефтчи" легионерига кўз тикди  3 10:44Педри Мессининг 15 йил аввал ўрнатган рекордини янгилади  0 10:16"Ливерпуль" собиқ устози Саудия клубини бошқаришга розилик берди  2 09:48Пеп Гвардиола Алекс Фергюсоннинг Премер-лигадаги рекордини янгилади  3 09:20"Реал Мадрид" саккиз нафар футболчисини сотишга тайёр - DC  3 08:53Нури Шаҳин кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  3 08:25Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги учрашувда неча баҳо олишди?  5 07:59Грузиялик тўпурар ярим ҳимоячи водий жамоаси билан шартнома имзолади  15 07:31Ўткир Юсуповнинг "Фулад"даги тақдири маълум бўлди  9 02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  20 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дунёни асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  20

Диёр Имомхўжаев: "ПФЛ директорилигига номзодлар пайдо бўлаётгани ёқимли. Лекин биз мураббийларга сим қоқиб бизга овоз беринг деб ялинмаймиз" Янгиликлар

Диёр Имомхўжаев: "ПФЛ директорилигига номзодлар пайдо бўлаётгани ёқимли. Лекин биз мураббийларга сим қоқиб бизга овоз беринг деб ялинмаймиз"

ЎзПФЛ директорлигига номзодлар пайдо бўлаётгани, улар ўз дастурлари бор эканлигини айтаётганлари ёқимли ҳолат. Аслида шундай бўлиши керак.

Бироқ аввал бунинг учун тизим яратиш лозим. Уставга айрим ўзгартиришлар киритиш устида ишлаяпмиз. Келаси йилга ЎзПФЛга директор қандай сайланади, бу иш қандай амалга ошади каби жараёнлар ҳамма учун маълум бўлишини истаймиз.

Мана шу йил сўнгида шу кунгача қилган ишларимиз ва келажакда амалга оширмоқчи бўлган ишларимиз ҳақида ўз дастуримизни берамиз. Ҳозир эса ЎзПФЛ қаттиқ режимда ишлаяпти, дастур учун ажратадиган вақтнинг ўзи йўқ, пандемия сабаб жуда кўп вақт йўқотдик. Қолаверса, жуда мураккаб даврда ташкилотни қабул қилиб олдик. Бундай нолимаймиз, қийин шароитда ҳам бирдек ишлашга тайёрмиз.

IMHOимизча, ҳар йили раҳбарият ўзгаравергани билан барака топилмайди, баъзида ишлаш учун вақт ва имконият керак бўлади. ЎзПФЛ жамоасининг аниқ мақсади ва вазифалари бор, жамоанинг 95 фоизи ёшлардан ташкил топган. Бирламчи вазифамиз йилни амаллаб якунлаб олиш ва келаси йил учун пойдевор қўйиш. Ишонтириб айтаманки, бизнинг дастуримиз рақобатчилар орасида энг яхшиси бўлади ва биз мураббийларга сим қоқиб, бизга овоз беришларини ялинмаймиз. Соғлом рақобатга эса доим тайёрмиз!", - деб ёзади ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида. 

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика