UZ

Сўнгги янгиликлар

02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  9 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  4 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  4 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  3 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  7 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0

«Динамо»нинг 2017 йилдаги «Энг яхши футболчиси» аниқланди! Янгиликлар

«Динамо»нинг 2017 йилдаги «Энг яхши футболчиси» аниқланди!

Теглар :  Динамо
2017 йилги мавсумдан сўнг, ўтган бир ой давомида «Динамо» клуби расмий сайтида мухлислар ўртасида сўровнома ўтказилиб, жамоанинг бу йилги энг яхши футболчиси аниқланди.

Клуб расмий сайтида «Сизнингча, «Динамо» жамоасининг 2017 йилдаги энг яхши футболчиси ким?» сўровномасида энг кўп овоз тўплаган футболчи – Жасур Азимов бўлди. Бутун мавсум давомида гоҳида ҳимоячи, гоҳида эса яримҳимоячи сифатида фаол тўп сурган самарқандлик 23 ёшли футболчи жами овозларнинг 34 % фоизи (121 та)га эга бўлди. Қайд этиш жоиз, Жасур мавсум давомида 25 ўйинда иштирок этиб, «Насаф» ва «Нефтчи» дарвозасига гол урганди.

Ушбу номинацияда Жасур Азимовга Аднан Ораховац «рақобатчи» бўлди. Черногориялик ҳимоячи бу борада 22,7 % (80 та овоз) билан 2-ўринни олди. Иккинчи даврада «Динамо» сафига келиб қўшилган легионер «Нефтчи» ва «Локомотив» дарвозасини ишғол этиб, муҳим очколарни келтирди.

Сўровномада 3-ўриндан Раду Рогак жой олди. Молдовалик 21 ёшли ҳимоячи ўзидан яхши таассурот қолдира олди. Унга 15,9 фоиз (56 та) овоз берилган. Айнан Радунинг ягона голи эвазига «Динамо» сафарда «Пахтакор»ни мағлуб этган эди.

Шунингдек, сўровномада Амиржон Сафаров 33 (9.4%), Акмал Бозоров 24 (6.8%), Абдумалик Абдуллаев 24 (6.8%), Сардор Сулаймонов 10 (2.8%), Михаил Наумов 4 (1.1%)ларга овоз берилди.

Эслатиб ўтамиз, 2007 йилдан буён клуб матбуот хизмати томонидан сўровнома орқали аниқланиб келинаётган «Динамо»нинг «мавсумдаги энг яхши футболчиси» номига қуйидаги футболчилар лойиқ кўрилган:


«Динамо»нинг «йил футболчиси» номинацияси ғолиблари:

2007 йил – Фарҳод Тожиев

2008 йил – Илёс Қурбонов

2009 йил – Баҳодир Насимов

2010 йил – Илҳом Юнусов

2011 йил – [Дэвид Ония]

2012 йил – Иван Нагаев

2013 йил – Андрей Мельничук

2014 йил – Андрей Мельничук.

2015 йил – Камолиддин Мурзоев.

2016 йил – Амиржон Сафаров.

2017 йил – Жасур Азимов.



«Динамо» клуби матбуот хизмати.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика